Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Лозим даражада эҳтиёткорлик


Download 442.97 Kb.
bet6/277
Sana30.12.2022
Hajmi442.97 Kb.
#1072583
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277
Bog'liq
Солик, кодекси

15-модда. Лозим даражада эҳтиёткорлик
Солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди.
Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради.
2-боб. Ўзбекистон Республикасида солиқлар ва йиғимлар тизими
16-модда. Солиқлар ва йиғимлар
Солиқ деганда ушбу Кодексда белгиланган, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.
Йиғим деганда бюджет тизимига ушбу Кодексда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўлов тушунилади, бу йиғимнинг тўланиши уни тўловчи шахсга нисбатан ваколатли орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан унга муайян ҳуқуқларни ёхуд рухсат этувчи ҳужжатларни бериш шартларидан бири бўлади.
Шахснинг зиммасига суд тартибида юклатилган жарималар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонунда белгиланган ҳолларда мол-мулкни мусодара қилиш ҳамда бошқача тарзда олиб қўйиш солиқлар ёки йиғимлар жумласига кирмайди.
17-модда. Солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:

  1. қўшилган қиймат солиғи;

  2. акциз солиғи;

  3. фойда солиғи;

  4. жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

  5. ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

  6. сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

  7. мол-мулк солиғи; 8) ер солиғи;

9) ижтимоий солиқ.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади.
Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.

Download 442.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling