Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг вақт бўйича амал қилиши


Download 0.65 Mb.
bet2/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

4-модда. Солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг вақт бўйича амал қилиши
Солиқ солиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонунчиликлар орқага қайтиш кучига эга.
Солиқлар ва йиғимларни бекор қилишни, солиқлар ва йиғимлар ставкаларини камайтиришни, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бекор қилишни ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, агар бу солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Янги солиқлар ва йиғимлар белгиланишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари расман эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ой ўтгач амалга киритилади. Солиқ имтиёзларини бекор қилишни, янги мажбуриятларни жорий этишни, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни ёки солиқ муносабатлари субъектларининг ҳолатини бошқача тарзда оғирлаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳам худди шундай тартибда амалга киритилади.
Солиқлар ва йиғимлар ставкаларининг ўзгартирилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, агар уларда кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расман эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилади.
Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling