Умумий қисм [окоз


Download 0.65 Mb.
bet321/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун татбиқ этилади.
Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли Қонунига асосан еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон — 483-модданинг саккизинчи қисми 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 октябрдаги ЎРҚ-725-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 03/21/725/0995-сон — 483-модданинг тўққизинчи қисми 2021 йил 10 октябрдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этилади.
Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 02/19/СК/4256-сон; 11.03.2020 й., 03/20/607/0279-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон; 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон; 02.12.2020 й., 03/20/652/1581-сон; 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.04.2021 й., 03/21/689/0395-сон; 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 15.10.2021 й., 03/21/722/0960-сон, 26.10.2021 й., 03/21/725/0995-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling