Умумий қисм [окоз


Download 0.65 Mb.
bet319/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида кўрсатилган, кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилган солиқларга нисбатан солиқнинг, солиқлар бўйича бўнак тўловларининг суммаларини тўлаш амалга оширилади:
(482-модда бешинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
1) ижтимоий солиқ бўйича — олти ой давомида тенг улушларда, ушбу Кодекс 407-моддасининг бешинчи қисмида ва 408-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган солиқни тўлаш муддатларидан кечиктирмай;
2) қуйидагилар бўйича ўн икки ой давомида тенг улушларда:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича — ушбу Кодекс 417-моддасининг олтинчи қисмида белгиланган солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш муддатидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса ҳар ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
юридик шахсларнинг ер солиғи бўйича — ушбу Кодекснинг 432-моддаси биринчи қисмида белгиланган солиқни тўлаш муддатидан кечиктирмай, якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса — ҳар ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича — ушбу Кодекс 448-моддасининг учинчи қисмида белгиланган солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш муддатидан кечиктирмай;
айланмадан олинадиган солиқ бўйича — ҳар ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ мол-мулк ва ер солиғининг 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатига кўра кечиктирилган ҳамда тўланмаган суммаларини тўлаш 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга оширилади. Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ кечиктирилган солиқ суммаси кейинчалик тўланадиган, бироқ икки йилдан кўп бўлмаган муддатни мустақил равишда белгилашга ҳақли.
(482-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган даврда солиқ тўловчи тугатилган тақдирда кечиктирилган (бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган) тўлов суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бюджет тизимига тўланади.
2020 йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш 2020 йил 15 октябрга қадар амалга оширилади.
2020 йилда фойда солиғининг солиқ тўловчиси жорий ҳисобот даври биринчи ойининг йигирманчи кунигача жорий ҳисобот даври учун фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига мўлжалланаётган фойдадан келиб чиққан, фойда солиғини ўтган чорак натижалари асосида ҳисоблаб чиқаришнинг белгиланган талаби бекор қилинган ҳолда тақдим этишга ҳақлидир. Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммасини камайтириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари ҳар ойлик бўнак тўловлари суммасини қайта кўриб чиқишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 393-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича солиқ тўловчилар 2019 йил учун жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги солиқ органига 2020 йил 1 августга қадар тақдим этади. 2019 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация маълумотларига кўра жисмоний шахслардан олинадиган ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғини тўлаш бундай декларацияни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий овқатланиш корхоналарига айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра юзага келган қарздорликни, шунингдек барча солиқлар ва йиғимлар бўйича жарималар ҳамда пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар бўлган даврда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда фоизларни тўламасдан, тенг улушларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилади.
(482-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 2021 йил 15 августдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   313   314   315   316   317   318   319   320   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling