Умумий қисм [окоз


-модда. Махсус солиқ режимлари


Download 0.65 Mb.
bet9/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

18-модда. Махсус солиқ режимлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:
1) айланмадан олинадиган солиқ;
2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
4) Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонунчиликда ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.
3-боб. Солиқ муносабатларининг субъектлари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
19-модда. Солиқ муносабатларининг субъектлари ва ҳужжатлар алмашиш тартиби
Солиқ тўловчилар, солиқ агентлари ва ваколатли органлар солиқ муносабатларининг субъектларидир.
Солиқ органлари, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, ҳужжатларни электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади. Юборилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.
Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.
Солиқ тўловчилар, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, солиқ органларига ҳужжатларни мазкур модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида кўрсатилганига ўхшаш тартибда юборади. Бунда ушбу ҳужжатлар солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилганда — жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.
Ушбу Кодексда назарда тутилган ҳужжатларнинг, электрон ҳужжат айланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг шакллари, мазкур ҳужжатларнинг шаклларини тўлдириш тартиби, бундай ҳужжатларни қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориш ҳамда олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling