Умумий қисм [окоз


-модда. Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар


Download 0.65 Mb.
bet35/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

60-модда. Ушбу Кодексда қўлланиладиган бошқа тушунчалар
Ушбу Кодекс мақсадида қуйидаги тушунчалардан ҳам фойдаланилади:
жисмоний шахснинг яқин қариндошлари — унинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари, эри (хотини), фарзандлари, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболари, бувилари, неваралари, шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси;
ижара (лизинг) тўлови — ижарага берувчига (лизинг берувчига) тузилган ижара (лизинг) шартномаси асосида ижарачи (лизинг олувчи) томонидан тўланадиган сумма;
ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоиздан олинадиган даромади — молиявий ижара (лизинг) объектининг ижара (лизинг) тўлови суммаси ва қиймати ўртасидаги фарқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат-касса техникаси — фискал хотира билан жиҳозланган назорат-касса машиналари, фискал тўплагичлардаги фискал маълумотлар ёзиб олиниши ва сақланишини таъминловчи, фискал ҳужжатларни шакллантирувчи ҳамда уларнинг солиқ органларига фискал маълумотлар оператори орқали топширилишини, шунингдек фискал ҳужжатлар назорат-касса техникасини қўллаш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда чоп этилишини таъминловчи бошқа қурилмалар ҳамда дастурий-техник мажмуалар;
(60-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ортиқча тўланган солиқ суммаси (пеня, жарима) — солиқнинг (пенянинг, жариманинг) тўланган суммаси билан ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ. Солиқнинг (пенянинг, жариманинг) ортиқча тўланган суммаси у илгари ҳисобга олинган ва (ёки) солиқ тўловчига қайтарилган суммаларни, шунингдек солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиладиган суммаларни ҳисобга олган ҳолда уни ҳисоб-китоб қилиш санасида аниқланади;
ортиқча ундирилган солиқ суммаси — солиқ органларининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси;

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling