401-модда. Норезидентнинг даромадларидан ушлаб қолинган солиқни қайтариш тартиби
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаси қўлланиши ҳуқуқига эга бўлган норезидент жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан солиқ ушлаб қолинган ва бюджетга тўланган тақдирда, бундай норезидент ушбу Кодекснинг 12-бобида назарда тутилган тартибда тўланган солиқни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 12-боби.
XIV БЎЛИМ.
ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ
58-боб. Ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
402-модда. Солиқ тўловчилар
Ижтимоий солиқни солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидагилар эътироф этилади:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари;
ушбу Кодекснинг 408 ва 409-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижтимоий солиқ тўлайдиган жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 408 ва 409-моддалари.
403-модда. Солиқ солиш объекти
Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам солиқ солиш объектидир.
Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари учун улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ва (ёки) якка тартибдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш солиқ солиш объектидир.
Қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди:
иш берувчининг ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлигига бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш тарзидаги, ушбу Кодекс 369-моддаси иккинчи қисмининг 10-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча харажатлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 369-моддасининг иккинчи қисми.
пахта йиғим-терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлиги учун меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-моддаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |