Умумий қисм [окоз


Download 1.75 Mb.
bet298/339
Sana03.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1148244
TuriКодекс
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   339
Bog'liq
кодекс

427-модда. Солиқ базаси
Қуйидагилар солиқ базасидир:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг умумий майдони;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — ушбу Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати.
(427-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, солиқ базаси ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
Юридик шахсларда солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ вужудга келган тақдирда, солиқ базаси ушбу ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. Солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуқ бекор қилинган тақдирда, солиқ базаси ушбу ҳуқуқ тугатилганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (кўпайтирилади).
Солиқ тўловчи солиқ тўлаш назарда тутилмаган фаолият турларини амалга оширганда, солиқ базаси солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган ер участкаси бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконияти бўлмаганда, солиқ базаси солиқни тўлаш назарда тутилган фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг умумий соф тушум ҳажмидаги улушидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.11.00.00 Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар / 07.11.02.00 Ер солиғи / 07.11.02.03 Ер солиғи бўйича имтиёзлар]

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling