Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ тўлаш тартиби


Download 1.75 Mb.
bet306/339
Sana03.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1148244
TuriКодекс
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   339
Bog'liq
кодекс

440-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади.
Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, солиқни тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тугатилади (камайтирилади).
Солиқ бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, бу солиқ имтиёзга бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан эътиборан тўланмайди. Солиқ бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ тугатилган тақдирда, бу солиқ мазкур ҳуқуқ тугатилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлана бошлайди.
Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.01 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
XVII БЎЛИМ.
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚ

63-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
441-модда. Солиқ тўловчилар
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сувдан бирламчи фойдаланишни ёки сувни истеъмол қилишни амалга оширувчи қуйидаги шахслардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалари орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар;
сувдан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
деҳқон хўжаликлари.
Аҳоли пунктларининг сув таъминоти учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар фақат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланадиган сув учун солиқни тўловчилар деб эътироф этилади.
442-модда. Солиқ солиш объекти
Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир.
Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди:
1) нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятни амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган сув ресурслари;
2) соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан даволаш мақсадида фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари, бундан савдо тармоғида реализация қилиш учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
3) атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида чиқариб олинган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
4) шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб олиш пайтида чиқариб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайта қуйиладиган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно;
5) гидроэлектростанциялар гидравлик турбиналарининг ҳаракати учун фойдаланиладиган сув ресурслари;
6) иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ресурслари;
7) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари доирасидаги сув ресурслари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурслари.
(442-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан 8-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-моддаси.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling