Умумий қисм [окоз


-боб. Солиқ ставкалари. Солиқ даври


Download 1.75 Mb.
bet182/339
Sana03.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1148244
TuriКодекс
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   339
Bog'liq
кодекс

35-боб. Солиқ ставкалари. Солиқ даври
258-модда. Солиқ ставкалари
Агар ушбу Кодекснинг 36-бобида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида белгиланади.
Ушбу Кодекснинг 36-бобида назарда тутилган ҳолларда солиқ ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси, 36-боби.
259-модда. Солиқ даври
Ушбу Кодекснинг 39-бобида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бир ой солиқ давридир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(259-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
36-боб. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган айланма
260-модда. Экспорт операцияларига ва уларга тенглаштирилган операцияларга солиқ солиш
Ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш қуйидагилар реализация қилинганда амалга оширилади:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар;
2) илгари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган товарлар ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар);
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган ғамлаб қўйилган нарсалар. Ушбу модда мақсадида ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари ғамлаб қўйилган нарсалар деб эътироф этилади;
4) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни бевосита Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёхуд транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар;
5) халқаро ташишлар билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар.
Ноль даражали ставкани айрим ҳолларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 264-моддасида белгиланган.
Ноль даражали ставкани қўллаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 261 — 263-моддалари.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling