Умумий қисм [окоз


Download 1.07 Mb.
bet119/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

19-боб. Солиқ мониторинги
169-модда. Солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар солиқ мониторингининг предметидир: солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги).
(169-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ мониторинги ушбу Кодексга мувофиқ юридик шахс қайси солиқлар ва йиғимларга нисбатан солиқ тўловчи ёки солиқ агенти бўлса, барча шундай солиқлар ва йиғимларни қамраб олади.
Солиқ тўловчилар учун солиқ мониторинги ихтиёрийдир.
Солиқ мониторинги солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор асосида солиқ органи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида беш миллиард сўмни ташкил этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан солиқ органига мурожаат қилишга ҳақли.
(169-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон)
Юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календарь йил солиқ мониторинги ўтказиладиган даврдир.
Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-боби.
170-модда. Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти
Солиқ мониторингида иштирок этувчи юридик шахс ва солиқ органи ўртасидаги ахборотга доир ҳамкорлик регламент асосида амалга оширилади.
Ахборотга доир ҳамкорлик регламентида солиқлар ҳамда йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиб бериш) учун асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатларни (ахборотни) солиқ органига электрон шаклда тақдим этиш тартиби ва (ёки) кўрсатилган ҳужжатлар (ахборот) мавжуд бўлган юридик шахснинг ахборот тизимларига кириш тартиби акс эттирилади.
Юридик шахс ахборотга доир ҳамкорлик тартибини мустақил равишда танлашга ҳақли.
Юридик шахс ахборотга доир ҳамкорлик регламентида:
1) бухгалтерия (солиқ) ҳисоби регистрларида даромад ва харажатлар, солиқ солиш объектларини акс эттириш тартибини;
2) солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари тўғрисидаги маълумотларни;
3) солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги) устидан ички назорат тизими тўғрисидаги ахборотни кўрсатади.
Ички назорат тизими тўғрисидаги ахборот бундай тизим мавжуд бўлган тақдирда тақдим этилади.
Ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг шаклини ва унга доир талабларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасдиқлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-боби.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling