Умумий қисм [окоз
-модда. Солиқ солиш объекти
Download 1.07 Mb.
|
30.12.2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- 443-модда. Солиқ базаси
442-модда. Солиқ солиш объекти
Ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланиладиган сув ресурслари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) солиш объектидир. Қуйидагилар солиқ солиш объекти бўлмайди: 1) нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятни амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган сув ресурслари; 2) соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан даволаш мақсадида фойдаланиладиган ер ости минерал сувлари, бундан савдо тармоғида реализация қилиш учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно; 3) атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида чиқариб олинган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно; 4) шахтадан сувларни қочириш учун, фойдали қазилмаларни қазиб олиш пайтида чиқариб олинган ва қатламдаги босимни сақлаб туриш учун ер қаърига қайта қуйиладиган ер ости сувлари, бундан ишлаб чиқариш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланилган сув ҳажми мустасно; 5) гидроэлектростанциялар гидравлик турбиналарининг ҳаракати учун фойдаланиладиган сув ресурслари; 6) иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари томонидан қайта қуйиладиган сув ресурслари; 7) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган шўрланган ерларни ювиш учун фойдаланиладиган, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган шўрларни ювиш нормалари доирасидаги сув ресурслари. Олдинги таҳрирга қаранг. 8) коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурслари. (442-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан 8-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 25-моддаси. 443-модда. Солиқ базаси Фойдаланилган сувнинг ҳажми солиқ базасидир. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling