Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ солиш принциплари


Download 1.07 Mb.
bet5/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

7-модда. Солиқ солиш принциплари
Солиқ солиш мажбурийлик, аниқлик ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги, адолатлилик, солиқ тизимининг ягоналиги, ошкоралик ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципларига асосланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 8 — 13-моддалари.
8-модда. Мажбурийлик принципи
Ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва унда назарда тутилган йиғимларни тўлаши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Конституциянинг 51-моддаси, мазкур Кодекс 22-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси.
Ҳеч кимга солиқлар ва йиғимларнинг барча аломатларига эга бўлган, бироқ ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг нормалари бузилган ҳолда белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 17-моддасининг биринчи, тўртинчи қисмлари.
9-модда. Солиқ солишнинг аниқлиги ва солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ҳамкорлиги принципи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқларни ва йиғимларни белгиловчи солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчиларни ҳамда ушбу солиқларнинг ва йиғимларнинг бошқа барча элементларини, шу жумладан уларни тўлаш муддатлари ва тартибини аниқлаб бериши керак.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органлари солиқ муносабатлари доирасида солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонунчиликни тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шарт. Бунда солиқ органлари солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятига асоссиз тўсиқлар яратишга ҳақли эмас, солиқ тўловчилар эса солиқ органлари ўз ваколатларини амалга ошириши учун шарт-шароит яратиши керак.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 20-моддаси.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling