Умумий қисм [окоз


Download 1.07 Mb.
bet233/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
Очиқ пайли инвестиция фондларининг муомаладаги инвестиция пайларига доир операциялар бўйича, шу жумладан улар тегишли очиқ пайли инвестиция фондини ташкил этувчи мол-мулкини ишончли бошқаришни амалга ошираётган компаниядан сотиб олинган (тўланган) тақдирда, битимнинг ҳақиқий нархи, агар у инвестиция фондлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда инвестиция пайининг ҳисоб-китоб қийматига тенг бўлса, бозор нархи деб эътироф этилади ва солиқ солиш мақсадида қабул қилинади.
(327-модданинг йигирма бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар бўйича битимнинг ҳақиқий нархи, агар ушбу бандда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қимматли қоғознинг ҳисоб-китоб қилинган нархи ва нархнинг чекланган тарзда четга чиқишидан келиб чиқиб аниқланган энг юқори ва энг паст нархи ўртасидаги оралиқда турган бўлса, бозор нархи деб эътироф этилади ва солиқ солиш мақсадлари учун қабул қилинади.
Ушбу модда мақсадлари учун муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар нархининг чекланган тарзда четга чиқиши, ушбу қимматли қоғознинг ҳисоб-китоб қилинган нархидан 20 фоиз миқдорда кўпайишидан ёки камайишидан келиб чиқиб белгиланади.
Муомалада бўлмаган қимматли қоғоз ҳисоб-китоб қилинган нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланган энг кам нархидан ва нархларнинг чегаравий тарзда четга чиқишидан келиб чиқиб ҳисобланган нархидан паст нархда реализация қилинган тақдирда, молиявий натижани аниқлашда қимматли қоғознинг ҳисоб-китоб қилинган нархидан ва нархларнинг чегаравий ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда белгиланган энг паст нарх қабул қилинади.
Муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг ҳисоб-китоб қилинган нархидан ва нархларнинг чегаравий ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда белгиланган энг юқори нарх бўйича сотиб олинган тақдирда, солиқ солиш мақсадларида молиявий натижани аниқлашда қимматли қоғознинг ҳисоб-китоб қилинган нархидан ва нархларнинг чегаравий четга чиқишидан келиб чиққан ҳолда белгиланган энг юқори нарх қабул қилинади.
Ушбу модда мақсадларида қимматли қоғозларнинг уюшган бозорида муомалада бўлмаган қимматли қоғозларнинг ҳисоб-китоб нархини белгилаш тартиби қимматли қоғозлар бозори бўйича ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Очиқ пайли инвестиция фондларининг қимматли қоғозларнинг уюшган бозорида муомалада бўлмаган инвестиция пайларига доир операциялар бўйича, шу жумладан улар очиқ пайли инвестиция фондини ташкил этувчи мол-мулкни ишончли бошқаришни амалга оширувчи бошқарувчи компаниядан сотиб олинган (тўланган) тақдирда, агар битимнинг ҳақиқий баҳоси инвестиция фондлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланган инвестиция пайининг ҳисоб-китоб қилинган қийматига тенг бўлса, солиқ солиш мақсадлари учун битимнинг ҳақиқий нархи қабул қилинади.
(327-модданинг ўттиз биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёпиқ ва оралиқ пайли инвестиция фондларининг муомалада бўлмаган инвестиция пайларига доир операциялар бўйича, шу жумладан улар тегишли пайли инвестиция фондини ташкил этувчи мол-мулк ишончли бошқаришни амалга оширувчи бошқарувчи компаниядан сотиб олинган тақдирда, агар битимнинг ҳақиқий баҳоси инвестиция фондлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланган инвестиция пайининг ҳисоб-китоб қилинган қийматига тенг бўлса, солиқ солиш мақсадлари учун битимнинг ҳақиқий нархи қабул қилинади.
(327-модданинг ўттиз иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар инвестиция фондлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ пайли инвестиция фондларининг муомаласи чекланган инвестиция пайларини бериш, тўлаш ёки айирбошлаш инвестиция пайининг ҳисоб-китоб қилинган қиймати бўйича амалга оширилмаса, агар битимнинг ҳақиқий баҳоси битта инвестиция пайи бериладиган ва пайли инвестиция фондини ишончли бошқариш қоидаларига мувофиқ, тебранишларнинг энг кўп чегараси ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланган пул маблағларининг суммасига тенг бўлса, солиқ солиш мақсадида битимнинг ҳақиқий нархи қабул қилинади.
(327-модданинг ўттиз учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Муомалада бўлмаган қимматли қоғозларнинг ҳисоб-китоб қилинган нархи қимматли қоғозни ўтказишнинг барча муҳим шартларини белгиловчи шартнома санасида аниқланади.
Солиқ солиш мақсадлари учун муомалада бўлмаган инвестиция пайларининг ҳисоб-китоб қилинган нархи битимни тузиш санасига энг яқин бўлган, инвестиция пайининг ҳисоб-китоб қилинган қиймати аниқланадиган санадан олдинги санада аниқланади.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling