Умумий қисм [окоз
Download 1.07 Mb.
|
30.12.2019
V БЎЛИМ.
СОЛИҚ НАЗОРАТИ 17-боб. Солиқ назорати тўғрисидаги умумий қоидалар. Солиқ текширувлари 135-модда. Солиқ назорати тўғрисидаги умумий қоидалар Олдинги таҳрирга қаранг. Ваколатли органларнинг солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари томонидан солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилишга доир фаолияти солиқ назоратидир. (135-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Солиқ назорати мақсадида ушбу Кодекснинг 133-моддасида кўрсатилган давлат органлари, муассасалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар солиқ тўловчиларни солиқ бўйича ҳисобга олиш учун зарур бўлган маълумотларни ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқ органларига тақдим этиши шарт. Солиқ назорати мақсадида банклар ушбу Кодекснинг 134-моддасида ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаради. Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ, божхона органлари ва бошқа ваколатли органлар, прокуратура органлари ҳамда тергов органлари солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари, ўзлари олиб бораётган солиқ текширувлари ҳақидаги ўзида мавжуд материаллар тўғрисида бир-бирини хабардор қилади. Шунингдек мазкур органлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа зарур ахборот билан алмашишни амалга оширади. Бундай хабардор қилиш тартиби мазкур органлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади. (135-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчи (солиқ агенти) тўғрисида қонунчилик талабларини бузган ҳолда олинган ҳужжатлар ёки бошқа ахборот ушбу шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. (135-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Солиқ назорати материаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органида текширув тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилиши керак. Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling