Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet203/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

289-модда. Солиқ ставкалари
Солиқ ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий белгиланган), шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставкада белгиланади.
(289-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2891-модда. Тамаки маҳсулотларига доир солиқ ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тамаки маҳсулотларига нисбатан солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Тамаки маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари

импорт қилинганда

ишлаб
чиқариладиган


1.

Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек

342 000 сўм/
1 000 дона
+ 10 фоиз

2023 йил
1 январдан:
203 500 сўм/
1 000 дона +
10 фоиз

2023 йил


1 февралдан:
223 850 сўм/
1 000 дона +
10 фоиз

2.

Сигара

5 720 сўм/1 дона

3.

Чилим учун тамаки

341 000 сўм/кг*

4.

Чекиладиган, ўрама тамаки

341 000 сўм/кг

5.

Чайналадиган, ҳидланадиган ва шимиладиган тамаки

341 000 сўм/кг

6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар

341 000 сўм/кг

7.

Никотинли тамакисиз снюс

137 500 сўм/кг

8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картрижларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)**

605 сўм/мл

* Белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ чилим учун тамакисиз аралашмани олиб киришда ҳам тўланади.
** Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқликни (никотинни) уни истеъмол қилиш (электрон ва бошқалар) тизимларида олиб киришда солиқ таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тўланади.
(2891-модданинг биринчи қисмининг Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодаланган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор солиқ ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади. Товар импортида адвалор солиқ ставкаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматига нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3 — 6-бандларида солиқ ставкаси тамаки маҳсулотидаги тамаки хом ашёси массасига нисбатан тамаки хом ашёси массаси тўғрисидаги ахборотни истеъмол қадоғида (идишда) кўрсатиш шарти билан қўлланилади. Агар чилим учун тамаки бўйича тамаки хом ашёси массаси нетто оғирлигининг 20 фоиздан камни ташкил этган тақдирда, у ҳолда акциз солиғи нетто оғирлигининг 20 фоизидан ҳисоблаб чиқарилади. Истеъмол қадоғида (идишида) тамаки хом ашёсининг оғирлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида солиқ ставкаси товарнинг нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади, бунда истеъмол қадоғининг (пластик банканинг, картон қутисининг ва шу кабиларнинг) оғирлиги ҳисобга олинмайди. Истеъмол қадоғида (идишида) товарнинг оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси истеъмол қадоғини (идишини) ҳисобга олган ҳолда нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.
(2891-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling