Умумий қисм [окоз


Т/р Солиқ тўловчилар


Download 0.69 Mb.
bet333/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

Т/р

Солиқ тўловчилар

Бир йиллик солиқ ставкалари
(млн сўмда)

1.

Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар

20

2.

Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар

30

Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлаш тартиби ушбу Кодекснинг 4701-моддасида белгиланган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
(467-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
468-модда. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш
Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) солиқ ставкалари белгиланган бир неча фаолият тури билан шуғулланадиган солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқни тўлаши шарт.
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари чакана савдо соҳасидаги мустақил юридик шахс бўлмаган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир қанча савдо нуқталарига эга солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу Кодекс 297-моддаси учинчи қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадларга, шунингдек фоизлар тарзидаги даромадларга солиқ тўловчининг ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 297-моддаси.
Ҳисобот (солиқ) даврида ушбу Кодекс 467-моддасининг 2 — 14-бандларида кўрсатилган фаолият турлари мавжуд бўлмаганда, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган даромадларга ушбу Кодекс 467-моддасининг 1-бандида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
LexUZ шарҳи

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling