Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet273/286
Sana30.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1403497
TuriКодекс
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   286
Bog'liq
солик кодекси

XIX БЎЛИМ.
ЙИҒИМЛАР

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар / 07.16.05.00 Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар]
65-боб. Автотранспорт йиғимлари
455-модда. Автотранспорт йиғимларининг турлари
Автотранспорт йиғимлари жумласига қуйидагилар киради:
автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим.
456-модда. Солиқ тўловчилари
Автотранспорт воситаларини сотиб олувчи ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб киришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳамда норезидентлари автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимни солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити йиғими солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
Автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимни солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
457-модда. Солиқ солиш объекти
Қуйидагилар йиғимлар солиш объектидир:
автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш;
чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити.
458-модда. Солиқ базаси
Солиқ базаси қуйидагилардир:
сотиб олинган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситалари двигателининг от кучидаги қуввати ёки автотранспорт воситаларининг қиймати;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди орқали транзитида — чет давлатларнинг автотранспорт воситалари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.00.00 Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар / 07.16.07.00 Мажбурий тўловлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар]

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling