Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш


Download 0.67 Mb.
bet156/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

220-модда. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
(220-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 20 — 22, 66, 67 ва 69-моддалари.
221-модда. Назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш
Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик —
беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик, —
етти миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, —
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик, —
йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
222-модда. Даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш қоидаларини бузиш
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш (даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш китоби) қоидаларини бузиш —
беш юз минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling