Умумий қисм [окоз


-боб. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.67 Mb.
bet196/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

39-боб. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
278-модда. Солиқ тўловчилар
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундай хизматларни жисмоний шахсларга кўрсатишга оид қисм бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Агар чет эл юридик шахслари жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган хизматларни электрон шаклда кўрсатса ҳамда уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, бундай хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахслари билан топшириқ, воситачилик, агентлик шартномалари ёки бошқа шунга ўхшаш шартномалар асосида бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этадиган воситачилар бўлган чет эл юридик шахслари бундай хизматларни реализация қилишга доир операцияларга нисбатан солиқ агентлари деб эътироф этилади.
Агар бундай хизматлар воситачилар бўлган бир нечта юридик шахснинг ҳисоб-китобларида изчил кетма-кетликда иштирок этган ҳолда кўрсатилса, бевосита жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларда иштирок этаётган воситачи бўлган чет эл юридик шахси, унда ушбу хизматларни кўрсатувчи чет эл юридик шахси билан шартнома мавжудлигидан қатъи назар, солиқ агенти деб эътироф этилади.
Агар бундай хизматлар Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига ва Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахсларга кўрсатиладиган бўлса, бундай хизматларнинг харидорлари бўлган мазкур шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади.
279-модда. Электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби
Агар чет эл юридик шахси жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 282-моддасида кўрсатилган, реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар кўрсатадиган бўлса, ва агар бу юридик шахснинг ўзи воситачиларсиз хизматларни олувчи бўлган жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларни амалга оширса, чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхати тасдиқланадиган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Шундай хизматларда солиқ агенти деб эътироф этиладиган воситачи бўлган чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) худди шундай тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 11 майдаги 3234-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет эл юридик шахсларини солиқ органларида ҳисобга қўйишда (ҳисобдан чиқаришда) тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза чет эл юридик шахслари томонидан солиқ органига электрон шаклда хизматлар кўрсатиш бошланган (тугатилган) кундан эътиборан ўттиз календарь кундан кечиктирмай берилади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling