Умумий қисм [окоз
Download 0.67 Mb.
|
30.12.2019 Солик кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машиналар ва ускуналар (транспорт ускуналаридан ташқари) 20 IV
- Транспорт ускуналари
- Бошқа гуруҳларга киритилмаган амортизация қилинадиган активлар
Солиқ тўловчи солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида амортизацияни ушбу моддада белгиланганидан пастроқ нормалар бўйича ҳисоблашга ҳақли. Солиқ солиш мақсади учун амортизация суммаси солиқ тўловчилар томонидан ҳар ойда аниқланади. Амортизация ҳар бир амортизация қилинадиган актив бўйича алоҳида ҳисобланади ҳамда унинг бошланғич қийматининг ва ушбу объект учун белгиланган амортизация нормасининг кўпайтмаси сифатида аниқланади. Амортизация қилинадиган актив, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган амортизация қилинадиган активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу актив, у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан қатъи назар, фойдаланишга топширилган санадан эътиборан бошланади. Агар солиқ тўловчи бирор-бир календарь ой ичида таъсис этилган, тугатилган ёки қайта ташкил этилган бўлса, амортизация қуйидаги хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади: 1) амортизация таъсис этилаётган, қайта ташкил этиш натижасида ташкил этилаётган солиқ тўловчи томонидан у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ҳисобланади; 2) амортизация тугатилаётган солиқ тўловчи томонидан тугатиш якунланадиган санагача, қайта ташкил этилаётган солиқ тўловчи томонидан эса қайта ташкил этиш тугатиладиган санагача ҳисобланади. Ушбу модда ўттиз бешинчи қисмининг қоидалари ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартираётган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди. Амортизацияни ҳисоблаш амортизация қилинадиган активнинг қиймати тўлиқ ҳисобдан чиқарилган санадан эътиборан ёки бундай актив солиқ тўловчининг амортизация қилинадиган активлари таркибидан ҳар қандай асосларга кўра чиқарилганда тугатилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига мувофиқ амортизация қилинадиган актив таркибидан чиқариб ташланган активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш ушбу актив амортизация қилинадиган актив таркибидан чиқариб ташланган санадан эътиборан тугатилади ва амортизация қилинадиган актив расконсервация қилинган ёки уни реконструкция қилиш (модернизациялаш) якунланган санадан эътиборан қайта тикланади. Солиқ солиш мақсадларида амортизация қилинадиган активнинг қийматига ушбу Кодекс 317-моддасининг 17-бандида назарда тутилган харажатлар киритилмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекс 317-моддасининг 17-банди. Номоддий активларнинг қиймати ушбу Кодекснинг 307-моддасида назарда тутилган тартибда харажатлар жумласига киритилади. (306-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling