Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ органларининг мажбуриятлари


Download 0.67 Mb.
bet15/338
Sana16.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1488755
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   338
Bog'liq
30.12.2019 Солик кодекси

27-модда. Солиқ органларининг мажбуриятлари
Солиқ органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши;
(27-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши;
(27-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар, ҳисобланган ва тўланган солиқлар тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаши;
солиқ текширувларини ўтказишда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида маълумот бериши, шунингдек ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисида хабардор қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ўз вақтида эълон қилиши;
(27-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўловчиларга солиқ тўғрисидаги қонунчиликни ижро этишида ёрдам бериши, солиқ тўғрисидаги қонунчилик нормаларини ва солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини тушунтириши;
(27-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги фактларини таҳлил қилиши ва баҳолаши, солиққа оид ҳуқуқбузарликларга олиб келадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифларни тегишли давлат органларига киритиши;
(27-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга доир узоқ муддатли ва жорий дастурларни ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги аризаларни, хабарларни ва бошқа ахборотни ўрганиши;
(27-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан пул маблағларининг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
масалани ҳал этиш солиқ органлари ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳолларда солиқ тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фактлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириши;
(27-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўз ваколатлари доирасида валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назорат қилиши;
солиқ сирига риоя этиши ва унинг сақланишини таъминлаши;
солиқ тўловчининг талабига биноан солиқларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятининг бажарилиши юзасидан солиштирма далолатнома тузиши;
ушбу Кодексга мувофиқ солиқ қарзи суммасини сўзсиз ундириши;
юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларини ҳисобга олиши, уларга солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини бериши ҳамда бу ҳақда статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расмий равишда маълум қилиши;
солиқ тўловчининг талабига биноан унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи маълумотномани бериши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
солиқ тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ёзма тушунтиришларига амал қилиши шарт.
(27-модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 25, 26-моддалари.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   338




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling