“Умумий иқтисодиёт” кафедраси. Минтақа ва маҳаллий хўжалик иқтисодиёти


Download 177.85 Kb.
bet3/10
Sana09.06.2023
Hajmi177.85 Kb.
#1470133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
portal.guldu.uz-Минтақ

Фермер хўжалигининг хусусиятлари


1.

Ижтимоий-психологик жиҳатдан

Жамиятнинг бошланғич бўғини-оила ва унга хос бўлган ахлоқий-тарбиявий қадриятларга ҳамда шахсий манфаатдорлик, хусусий ташаббускорлик ва тадбиркорлик эркинлигига таянувчи аҳолининг ижтимоий қатлами

2.

Ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан

Юридик шахс мақомига (ўз баланси, ҳисоб рақами, муҳри ва бошқ.) эга бўлиши шарт

3.

Меҳнат муносабатлари жиҳатидан

Хўжаликда аъзолар меҳнати билан биргаликда ёлланма меҳнатдан фойдаланиш мумкин

4.

Ишлаб чиқариш йўналиши жиҳатидан

Ишлаб чиқариш қисман ички истеъмолга ва асосан бозорга йўналтирилган товар хўжалиги

5.

Мулкий муносабатлар жиҳатидан

6.

Хўжалик юритиш учун ажратиладиган ер майдони ҳажми жиҳатидан

Хўжалик юритиш учун ажратиладиган ер майдони ҳажмининг қуйи чегараси:
-ғалла ва пахта етиштиришга ихтисослашганда камида 10 га;
-боғдорчилик, узумчилик ва сабзавот-полизчиликда камида ;
-чорвачиликда камида шартли 30 бош чорва моли бўлган тақдирда ҳар бир шартли бош мол учун вилоятлар ва ҳудудларга қараб 0,3 –0,45 га.дан (лалми ерларда ).

Фермер хўжалиги мустақил хўжалик юритиш субъекти сифатида ўзига хос бўлган маълум бир тамойилларга таянади:

  • Фермер хўжалиги мустақил хўжалик юритиш субъекти сифатида ўзига хос бўлган маълум бир тамойилларга таянади:
  • 1) Фермер хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади, яъни, фермер хўжалиги аъзолари ўз хоҳишлари, манфаатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб хўжаликни ташкил этадилар. Улар ишлаб чиқариш йўналишларини белгилаш ва ўзлаштириш, бошқа хўжаликлар ва давлат органлари билан муносабатларни ҳам мустақил равишда амалга оширадилар. Қисқача қилиб айтганда фермерлар тўлиқ танлов ва тадбиркорлик эркинлигига таянадилар.
  • 2) Фермер хўжалигида мулк эгалиги ҳуқуқи алоҳида хусусиятга эга. Фермер хўжалигидаги мол-мулк шу хўжалик аъзоларининг хусусий мулки бўлганлиги туфайли, улар бу мулкни яхши сақланиши ва кўпайиб боришидан манфаатдордирлар. Бу эса фермерларда мулкдан оқилона фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилади. Ер майдонининг 50 йилгача муддат билан ижарага, ижара муддатида ижара ҳуқуқини мерос қилиб қолдириш билан берилиши эса ер ресурсларидан унумли фойдаланиш, тупроқ таркиби ва ҳосилдорлигини муттасил ошириб боришга рағбат яратади.
  • 3) Фермер алоҳида статусга эга шахс сифатида юзага чиқади, яъни бунда ўз меҳнати билан ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи меҳнаткаш, юқори фойда олишни кўзлаб ўз мол-мулкини таваккалчилик асосида ишлаб чиқаришга жалб этган тадбиркор ва маълум бир интелектуал қобилиятга эга бўлган бошқарувчи бир шахс тимсолида мужассамланади.

Download 177.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling