Кесувчи асбоблар
Асбобларнинг бу гуруҳига юмшоқ, ярим юмшоқ ва қалин тўқималарни ажратишда қўлланиладиган асбоблар киради. Қурилмасига мувофиқ улар 5 гуруҳга бўлинади: пичоқлар ва скальпеллар, қайчилар, тиббий арралар, исканалар, суяк қисқичлар. Барча кесувчи асбобларга қуйидаги талаблар қўйилади: ўткирлик, механик ва кимёвий чидамлилик, оддий геометрик шакл. Асбобларнинг ўткирлиги жуда кам куч ва вақт сарфлаш имконини беради. Тўқималар кам миқдорда зарарланади. Механик ва кимёвий чидамлилик асбоблардан узоқ вақт фойдаланиш имконини яратади ва занглашдан сақлайди. Қесувчи асбобларнинг зарур ўткирлиги ва чидамлилиги тегишли русумдаги пўлатларнинг қўлланиши, термик ишлов бериш, сиртига яхши ишлов бериш ва тиғини ўткирлаш йўли билан таъминланади. Кесувчи асбобларнинг ҳар хил турлари ишлатилади.
Ж
арроҳлик пичоқлари аъзолар учларини ампутация қилиш пайтида юмшоқ тўқималар (тери, пайлар) ни кесишга мўлжалланган. Ҳар қандай тузилишдаги пичоқда қуйидаги қисмлар бўлиши зарур: даста, бўйин, тиғ. Тиғда эса кесувчи қисм бўлиши керак. Пичоқнинг дастаси яхши ушланиши учун, сатҳи ялтироқ тиғдан фарқли кўп қиррали ва тарам-тарам сатҳли бўлади (25-расм).
25-расм. Жарроҳлик пичоқлари.
Пичоқларни қабул қилишда маҳсулот сифатини назорат теширувидан ўтказилади: эталонга қиёслаган ҳолда кўздан кечириш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:
пичоқ тиғи узунасига ўткир бўлиши лозим. Ҳеч қандай тирналган жойлари, ўйиқлар ёки кертиклар бўлмаслиги зарур;
ўткир учлари, кесувчи қиррадан ташқари, тумтоқлашган бўлиши лозим;
пичоқ қопламаси сифатли бўлиб, доғлар, занг ва ортқча қатлар бўлмаслиги керак.
Функционал синов кесувчи хусусиятларни теширишдан иборат: замш (бахмал чарм), тери, картон ўртача қалинликдаги қоғоз қирқиб кўрилади. Синов натижасида тиғ ўтмасланмаслиги ва пачоқ бўлмаслиги, кесикнинг четлари эса ўйиқсиз, равон бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |