Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари
Умумий жарроҳлик асбоблари, таснифи, сифатини текшириш усуллари
Download 2.53 Mb.
|
Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи 462fb84831afdd743905a3a77969f47e
Умумий жарроҳлик асбоблари, таснифи, сифатини текшириш усуллари
Жарроҳлик асбоблари 2 та асосий гуруҳга бўлинади: умумий жарроҳлик ва махсус жарроҳлик асбоблари. Умумий жарроҳлик асбоблари гуруҳига жарроҳлар томонидан,( улар тор ихтисосли бўлишларидан қатьий назар,) кўпроқ ишлатиладиган асбоблар, шунингдек кўпинча умумий жарроҳлик операцияларида фойдаланиладиган асбоблар киради. Каталогларда тиббиёт асбоб-ускуналари ихтисосларга қараб жойлаштирилган: умумий жарроҳлик, нейрожарроҳлик, офтальмология, отоларингология ва ҳ. Бу эса истеъмолчига қулай бўлиб, асбобларнинг функционал сифатларини ҳамда уларга қўйиладиган талабларни ўрганиш учун унчалик қулай эмас. Шу муносабат билан асбоблар уларнинг асосий вазифаси бўйича гуруҳларга бўлинади. Жарроҳлик асбоблари ўз вазифаси бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади (ГОСТ 19126-79): кесувчи – юмшоқ тўқимани кесиш, абсцессларни ёриш, турли аъзоларни резекция қилиш, ўсимталарни, полипларни кесиб ташлашга мўлжалланган; қисувчи – кесилган томирдан қон оқишини тўхтатиш, резекция пайтида найчасимон ва ғовак аъзоларни қисиш, аъзоларнинг жойидан қўзғалиб кетишини бартараф этиш мақсадида уларни ушлаб туриш (фиксация)да фойдаланилади; кенгайтирувчи ва сурувчи – тасодифий жароҳатлар етказишдан ҳимоялаш ва аъзоларни суриб туриш учун ишлатилади; зондлар (найсимон йўллар ва аъзоларни текширувчи) – тор найчаларни ва аъзоларни текширишда, орасини кенгайтириш мақсадида қўлланилади. Функционал вазифаси асосида бундай тақсимлаш ҳар бир гурухга мансуб асбобларга нисбатан талабларни аниқ белгилаш ва уларнинг функционал хусусиятларини назорат қилишнинг усулларини аниқлаш имконини беради. Асбобларнинг ҳар бир гуруҳи учун бажариладиган вазифаларни текшириш усуллари алоҳидадир, шунинг учун улар умумий жарроҳлик асбоблари бўйича ҳар бир гуруҳни кўриб чиқишда баён этилган. Асбобларнинг у ёки бу гуруҳига мансублигидан қатьий назар, улар айрим умумий талабларга жавоб бериши лозим: Операцияга тайёргарлик (дезинфекция, ювиш, тозалаш, стериллаш) пайтида улар бузилмаслиги ва зангламаслиги, асбоблар доим операция хонасининг асептик шароитида сақланиши керак. Оператив аралашув пайтида ЖА ни икки гуруҳга бўлиш қабул қилинган: асосий ва ёрдамчи асбоблар. Асосий асбоблар қўлланган пайтда яра сатҳидаги тўқималарга ёки ички аъзоларнинг шиллиқ пардаларига бевосита тегади, шу боис улар албатта стерилланиши зарур. Стериллашдан аввал эса албатта тозаланади, дезинфекция қилинади ва кейин стерилланади. Ёрдамчи асбоблар беморларга бевосита тегмайди, шу муносабат билан фақат дезинфекция қилинади (пинцетлар, зондлар, ёрдамчи қайчилар ва б.) Тиббиёт асбоб-ускуналар қабул қилинаётганда, ГОСТ 19126-79 га асосан, эталон билан солиштириб,сатҳига ишлов бериш нуқсонлари йўқлиги ёки борлиги ҳамда ишлов сифати кўздан кечирилади. Ташқи нуқсонлар – ўйиқлар, тирналган жойлар, ёриқлар, емирилган жойлар, ғадир-будирлар йўқлиги оддий кўз билан текширувдан ўтказилади, майда (кичик) асбобларни текширишда эса лупадан фойдаланилади. Асбоблар дезинфекция, стериллашдан олдинги тозалаш ва стериллашдан иборат ишлов беришларга барқарор бўлиши керак. Асбобларнинг даврий синовлари стандартнинг барча талабларига мувофиқлигини аниқлаш вақти-вақти билан амалга ошириб турилади. Ишончлилик бўйича синовлар ҳар 3 йилда бир марта ўтказилади. Тиббиёт асбоблари заруратга биноан аниқ русумга эга бўлиши лозим: асбоб рақами ёки белгиси, уни ишлаб чиқарган корхонанинг товар белгиси, ишлаб чиқарилган йили (сўнгги 2 рақам), русум асбобнинг ишчи бўлмаган қисмига қўйилади. Асбобларни консервация қилиш ГОСТ 9014-78 талабларига мувофиқ амалга оширилади. Асбоблар ёғоч қутиларга, ўрамларга, пробиркаларга ва қадоқларнинг бошқа турларига жойлаштирилади. Download 2.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling