Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари


Download 2.53 Mb.
bet1/8
Sana28.07.2023
Hajmi2.53 Mb.
#1663236
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи 462fb84831afdd743905a3a77969f47e


Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари

Инсон организмининг аъзолари ва тўқималарида муайян муолажаларни амалга ошириш, уларга механик таъсир ўтказиш, шунингдек шу муолажалар пайтида қўлланиладиган буюмларни тиббиёт асбоблари деб аталади (ГОСТ 19126-79)


Тиббиёт буюмлари номенклатурасида тиббиёт асбоблари энг кўп сонли гуруҳни ташкил этади. Улар ихтисослаштирилган корхоналарда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади.
Тиббиёт асбобларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологиялар асосан металлар ва пластмассаларга ишлов бериш билан боғлиқдир. Йирик ва мураккаб технологик жиҳозлар (болғалар, инерт муҳитдаги иситиш ўчоқлари, электр кимё жиҳозлари, лазер ва сув ёрдамида металларни кесиш аниқ ёйиш аппаратлари, пластмассаларни қайта ишлаш учун экструзион ва қуйиш жиҳозлари) билан бир қаторда қўл меҳнатида зарур бўлган асбоб-ускуналар ҳам қўлланилади.
Малакали муҳандис ва ишчи кадрлар йиллаб тайёрланади. Чунки тиббиёт асбобларини ишлаб чиқариш янги тиббиёт технологияларининг ривожланишига бевосита боғлиқ. Айниқса, жарроҳлик соҳаси бўйича сўнгги йилларда юксак технологияларнинг жадал ривожланиши жарроҳларнинг инструментал базасини нафақат номенклатура, балки асбобларнинг функционал имкониятлари бўйича ҳам тубдан қайта кўриб чиқиш заруратини вужудга келтирди. Асбобларнинг асосий ўлчамларига ва сифатига талаблар кескин ортди: атравматиклиги, ишончлилиги ва эргономиклиги.
Ҳозирги вақтда, янги тиббий усулларни тадбиқ этиш туфайли, замонавий, юксак функционал асбобларнинг ишлаб чиқарилишига эҳтиёж туғилди. Бу аввало юрак-томир жарроҳлиги учун атравматик қисқичлар, микрожарроҳлик асбоблари, ҳалокатлар тиббиёти учун асбоблар тўпламлари, титан қотишмалардан тайёрланган асбоблар, кардиоваскуляр жарроҳлик ускуналари ва ҳ. Касаллик тарқатувчи микрофлорани кучайтирувчи қопламаларни сўриш бўйича янги плазма технологиялари анча истиқболлидир. Тиббиёт асбобларининг ушбу технологияларни қўлланишига боғлиқ ишлаб чиқилган асбобларнинг янги авлоди ёрдами, масалан, эндоскопик операциялар, пайтида касаллик юқтириш эҳтимолини камайтириш имконини беради.
Тиббиётда қўлланиладиган асбоб-ускуналар хилма-хиллиги орасида ишлаб чиқаришнинг оммавийлиги ва номларининг сони бўйича жарроҳлик асбоблари етакчи ўринда туради.


Download 2.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling