Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари
Download 2.53 Mb.
|
Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи 462fb84831afdd743905a3a77969f47e
- Bu sahifa navigatsiya:
- Резекция пичоғи
- Тоғай пичоғи
Ампутация пичоғи (25-расм,а)қўл ва оёқ бармоқларини кесиб ташланганда юмшоқ тўқималар (тери, пайлар) ни қирқишга мўлжалланган. Тиғининг узунлиги бўйича 2 та ўлчовли қилиб тайёрланади: катта (315 мм) ва кичик (250 мм), дастаси пўлат ёки жездан тайёрланиб, ичи бўш, ушлашга қулай бўлади. Картон қутиларга якка тартибда нейтрал мой суртилган холда жойлаштирилиб қадоқланади.
Резекция пичоғи (б)бармоқ ва оёқ бармоқлари учларини, товонни ампутация қилишда, бўғимларни резекция (бирор аъзо ёки унинг қисмини кесиб ташлаш) да қалин тўқималар (найлар, кемирчак-тоғайлар) ни, унчалик ката бўлмаган суяклар (фаланглар) ни қирқишга мўлжалланган: кемирчак пичоқдан тиғнинг 2 тури – қориндор ва тўғри турларига эга шакли билан фарқланади. Тоғай пичоғи (в) қалин тўқималар (кемирчаклар, тиртиқлар) ни, қовурға кемирчакларни кесишга мўлжалланган; бўлиб улар қисқа, кенг тиғли ва оғир қавариқ дастали бўлади. Мия пичоғи (26-расм) ташҳис мақсадида бош мия қатламларини ажратиш учун паталогик-анатомик ёришлар пайтида ишлатилади. Бош мия пичоғининг тиғи тўғри бурчакли бўлиб чўзилган (дастасига нисбатан 2 баробар узун), юпқа, икки томонлама ўткир, дастаси кенг, сайқалланмаган ҳолда ишлаб чиқарилади. 26-расм. Мия пичоғи Пичоқлар қутига 10 донадан (ампутацияга мўлжалланганлари бундан мустасно) консервация мойи билан ишлов берилган ҳолда етказиб берилади. Пичоқларни стериллаш қуруқ ҳаво усулида амалга оширилади, чунки нам муҳитда уларнинг кесувчи қиррасининг ўткирлиги пасаяди . Умумий жарроҳлик скальпеллари (27-расм) икки турда ишлаб чиқарилади: қориндор – тиғи кучли бўртиқ ва ўткир учли.
27-расм. Ўткир учли жарроҳ лик скальпели. Скальпеллар табиий ёғ суртилиб, мумланган ёки пергамент қоғозга ўралиб, картон қутига 10 донадан тахланади. Download 2.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling