Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари
Download 2.53 Mb.
|
Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи 462fb84831afdd743905a3a77969f47e
Тиббий исканалар (34-расм) турли жарроҳлик операцияларида суякларни ўйиб қиришда ва очишда хизмат қилади.
34-расм. Тиббий исканалар: 1 – ясси, 2 – новсимон, 3 – қошиқсимон. Исканалар ёрдамида суякни янги ҳосилалари ўйиб олиш йўли билан бартараф этилади, найсимон суякларнинг бўшлиқлари очилади, суяк синиш ҳолларида суякнинг ифлосланган жойлари кесиб олинади ва ўйиб тозаланади. Искана болға билан ишлатилади. Исканалар асбоббоп 48А русумли пўлатдан ёки зангламас 40х13 пўлатдан тайёрланади. Искана чархланади – ўткирлаш бурчаги – 15-20*. Исканалар сифатига қуйидаги талаблар қўйилади: исканалар ўткир бўлиши лозим; қирқиш тиғида ёриқлар, ғадир-будирлар, сиган жойлар бўлмаслиги зарур; занглаш излари бўлмаслиги керак. Исканаларнинг функционал хусусиятлари қуйидагича текширилади: а) дуб ёки қайин диаметри 20 мм бўлган новдасини, 200 г оғирликдаги болғача билан, уриб искана билан кесилади, б) дуб ёки қайин понасидан қошиқсимон исканалар билан пайраха кириб олинади. Функционал хусусиятларини текшириш натижасида тиғнинг қирраси синмаслиги ва ўтмасланмаслиги лозим.
-ясси – олти қиррали дастали, бир томонлама ва 2 томонлама ўткирланган; тиғининг эни – 10. 15, 20, 25, 30, 40 мм, узунлиги – 230 мм; -кенг (тиғининг эни – 20, 25 мм) – тиғи трапеция шаклида (икки томонлама ўткирланган) ёки бир томонлама чархланган куракча кўринишида;
-нейрожаррохлик исканалар – ишчи қисми юмалоқ шаклли, кенглиги – 40 мм; -новсимон – нов кўринишида бўлиб, тиғининг учи тўмтоқлашган; (34-расм,2) -эни тор ва юпқа болалар исканаси- кичик узунликда(175 мм). Жарроҳлик болғачаси исканалар билан қўлланишга мўлжалланган. Зангламас пўлатдан ясалган ишчи қисми ва дастадан иборат. Икки томонли болғача билан ишлаш қулай: битта зарб майдончаси – металли, иккичиси – резинадан ишланган.
Кўпроқ қўлланиладиган распаторлар: тўғри; қайрилган – эни 12 мм; қавариқ – эни 17 мм; қовурға учун – ўнг ва чап томонлама, катталар ва болаларга мўлжалланган. Распаторларнинг кесиш хусусиятларини текшириш қаттиқ навли дарахтни қирқиш йўли билан амалга оширилади; улар синмасдан ва қирқиш қиррасининг ўткирлиги пасаймасдан пайрахани чиқариши керак. Download 2.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling