Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари


Download 2.53 Mb.
bet5/8
Sana28.07.2023
Hajmi2.53 Mb.
#1663236
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи 462fb84831afdd743905a3a77969f47e

Тиббий қайчилар тўқималарни кесишга мўлжалланган. Қайчилар шарнирли –яъни 2 та тиғли ёки мурват билан туташган 2 шохли гильотинасимон бўлади. Ошиқ-мошиқли қайчилар юмшоқ тўқималарни (жарроҳлик) ва материаллар, лигатуралар, боғлаш (ёрдамчи) ашёларни кесишда қўлланилади. Гильотинали қайчилар эса қалин тоғай тўқималар, қовурғаларни кесишга хизмат қилади.
Қайчиларнинг кесиш хусусиятлари докани (уч марта) 1-5 қатламини ёки момиқ бўлагини кесиш йўли билан текширилади. Гильотинали қайчиларни текшириш қалинлиги 2 -5,5 мм картоннинг 2 қатламини ёки диаметри 5 мм поливинилдан таёқчани 10 карра тиши билан қирқиш билан амалга оширилади.
Қайчилар У8А, У10; русумли углеродли пўлатдан ёки 40 х 13 пулатдан тайёрланади.
Саноатда 50 дан ортиқ турли тиббий қайчилар ишлаб чиқарилади, лекин кўпроқ қуйида тасвирланган қайчилар ишлатилади.
Жарроҳлик қайчилари:
1)тумтоқ учли тўғри ва қайрилган Купер туридаги қайчилар. Ёнига қайрилган қайчилар юмшоқ тўқималарни қесиш учун ишлатилади, узунлиги 170 ва 140 мм бўлади.
2)Ўткир учли ва бир ўткир учли тўғри ва иккинчиси қайрилган (узунлиги 170 ва 140 мм) қайчилар; аввало тўқимани тешиш зарур бўлган ҳолларда ишлатилади (28-расм,А);
3)Гипсли боғламларни кесишга мўлжалланган – 415 мм (28-расм, Б);




28-расм. Қайчилар: А – ўткир учли ёнига қайрилган;
Б – гипсли боғламларни қесувчи қайчи.
4) анатомик ичак қайчиси (29-расм) паталого-анатомик амалиётда (узунлиги 205 мм) ичакни узунасига ёришга хизмат қилади, шохларидан бирининг ишчи қисмида қирқилаётган ичакнинг сирғалиб кетишига тўсқинлик қиладиган илгакнинг борлиги билан фарқланади;

2 9-расм. Анатомик ичак қайчиси.

5) қовурғага мўлжалланган қайчилар кўкрак қафасидаги аъзоларни операция қилишда қовурғаларни кесишда ишлатилади (30-расм, а);
6) тугмачали (Листер) қайчи боғламларни кесиш учун ишлатилади (30-расм, б). Тиғи ёнига 30* да қайрилганлиги ва узун тиғининг бир учида беморга зарар етказмай, боғлам тагига киритиш учун силлиқ тугмача мавжудлиги билан фарқланади;
7) чуқур бўшиқлардаги юмшоқ тўқималарни қесишга мўлжалланган, узунлиги (250 мм), ўткир учли, тор ва қисқа ишчи қиррали, тўғри ва қайрилган қайчи, яралар ичидаги ёки етиш қийин бўлган тўқималарни қирқишга мўлжалланган;
8) боғлаш ашё учун узунлиги 240 мм, катта, салмоқли (31-расм, а);



30-расм. Қайчилар: а –қовурға учун, б – Листер-


боғламларини қесиш учун.



31-расм. Ёрдамчи қайчилар:

а – боғлаш ашёлари учун.

б – соч олиш учун.

9) сочларни олиш учун – беморларни сочини олиш ва операция майдонини тайёрлаш учун, узунлиги 175 мм, енгиллиги билан ажралиб туради (31-расм, б);

10) тирноқлар учун – унчалик катта узунликда бўлмаган (100 мм)тўғри ва қайрилган, ишчи қиррасида қия кертиклар мавжуд.


Download 2.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling