Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари


Тиббий арралар (32-расм.)


Download 2.53 Mb.
bet6/8
Sana28.07.2023
Hajmi2.53 Mb.
#1663236
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи 462fb84831afdd743905a3a77969f47e

Тиббий арралар (32-расм.)турли жарроҳлик операцияларида ишлатилади, қаттиқ тўқималар (суяклар ва тоғайлар) ни ва бармоқлар, қўл ва оёқ учларини резекция ёки ампутация қилишда, остеосинтез ва анатомик ишларда ишлатилади(ГОСТ 28519-90).
Арра У7А русумли углеродли пўлатдан тайёрланади, тасма ва дастадан иборат. Арраларнинг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади:
- ромсимон(1)- тасмани мустаҳкамлаш ва таранглаш учун мослама бўлиб, дастали ёйдан таркиб топган. Арра 3 та ўлчовда (6, 9, 12 мм) ги тасмалар


32-расм. Тиббий арралар тўплами билан ишлаб чиқарилади ва йирик суяклар (тос куяклари ва бошқ.) ни арралаш учун оёқ-қўллар ампутациясида қўлланилади;(32-расм,1)

- анатомик баргсимон(4)- дастали гардиш, тасма ва мурватдан иборат, бирмунча юмшоқ суякларни (бармоқлар суяклари) арралашда патолого-анатомик амалиётда ишлатилади;(32-расм,4)

- пичоқли(2)- унчалик катта бўлмаган суяклар ва тоғайларни арралашга мўлжалланган, бунинг учун бироз юпқа, майда тишли тасма (0,5 мм) ишлатилади;(32-расм,2)

- тўқилган симли (Джигли)(3) – нейрожарроҳлик соҳасида калла суягининг қопқоғини очишда фойдаланилади. Арра майда тишли 3-4 та буралган пўлат симлардан ва ушлаш учун махсус халқали дастасидан иборат;(32-расм,5)

- гипсли боғламлар учун (5)– гипсли боғламларни арралашда ишлатилади.

Тиббий арраларнинг функционал хусусиятларини синаш тишларнинг ўткирлигини текширишдан иборат. Бунинг учун қаттиқ навли дарахт (бук, дуб) понасини ёки қалинлиги 2 мм бўлган винипласт бўлаги арраланади. Айни вақтда арраларнинг тишлари тумтоқлашмаслиги, букилмаслиги ёки ранги ўзгармаслиги, арралаганда кесим равон ва силлиқ бўлиши лозим.
Суяк қисқичлари (тишлагичлари) (33-расм) майда суякларни кесиб ташлашда, суяк бўртмалари ва шишлари, ўткир тиконлар ва суяк четларини қесиш ва текислаш учун қўлланилади. Иккита оғир, қулфча билан туташган шохчалардан иборат бўлиб, қулфча уларни ишчи қисмлар – жағлар ва дастага ажратади. Қисқичларнинг жағлари қавариқ, ярим доира, найзасимон шаклда ҳамда турли эгилган (ёнига, юзасига) бўлади. Қисқичлар битта ёки кўп шарнирли (иккита узатгичли) бўлиб, мурватли шарнир қулфга эга бўлади. Суяклар қисқичларини тайёрлаш учун зангламас 40х13 русумли пўлат қўлланилади.

Суяк қисқичлари сифатини текширишда қуйидаги талабларга риоя қилинади:


а) жағларнинг қирқувчи қисмлари – ўткир, ўйиқларсиз, ғадир-будирсиз ва ҳ., бутун бўйи бўйлаб зич ёпилувчи бўлиши керак;

б) пружина – ишлашга созланган ва қисқичларнинг равон очилишини таъминлайди, айни пайтда жағлар зич ёпилади;

в) қулфдаги ҳаракати равон, енгил, тўхталмайди.

Асбобнинг функционал хусусиятлари 1,5-2,0 мм қалинликдаги картонни 10 марта ёки суякнинг 5-6 мм пластинкасини қирқиш билан текширилади. Синовдан кейин жағларнинг кесиш жойларида ўйиқлар ёки бўлинган жойлар бўлмаслиги керак. Кесим текис, равон бўлиши зарур.

33-расм. Суяк қисқичлари:

1-бир узатгичли ўткир учли эгилган, 2-икки узатгичли уткир учли, 3-бир узатгичли ўткир учли тўғри, 4-бир ва икки узатгичли юмалоқ жағли.
Тузилиш хусусиятларига қараб, суяк қисқичларининг қуйидаги товар турлари чиқа рилади:



  • қавариқ жағли- юмалоқ жағли , кенглиги 8,5 ва 4 мм тўғри ва тик қайрилган;

  • тўғри жағли;

  • ярим доира жағли – тўғри ва тик қайрилган жағли 2 та узатгичли;

  • қавариқ жағли- тўғри ва ёнига кайрилган 2 та узатгичли;

  • тўғри жағли – тўғри ва тик ёки ёнига қайрилган 2 та узатгичли.

Қисқич-тишлагичлар узунлиги 170-185 мм атрофида бўлади. Қисқич- тишлагичлар самоқли, узунлиги 225 мм ва ярим доирали жағли тишлагичлар, катта энли (22 мм), узунлиги 300 мм қилиб тайёрланади, суякларнинг катта қисмларини( қовурғалар, умуртқа поғонаси, калла суяги) тишлаб олишга ёки қисиб ушлаб туришга хизмат қилади.

Қадоқлашдан олдин мазкур асбобларга нейтрал мой суртилади, пергамент ёки парафинланган қоғозга ўралади ва картон қутиларга 5-10 доналаб жойлаштирилади.


Download 2.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling