Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи – қиқич асбоблари


Download 2.53 Mb.
bet8/8
Sana28.07.2023
Hajmi2.53 Mb.
#1663236
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Умумий жаррохликда ишлатиладиган кесувчи 462fb84831afdd743905a3a77969f47e

Тиббий қошиқлар (35-расм) 2 турда ишлаб чиқарилади: ўткир ва тумтоқ. учли.




35-расм. Тиббий қошиқлар:
а,б, в-бир тонлама, г -икки томонлама.
Ўткир қошиқлар тўқималар (суяк ва юмшоқ) да паталогик ҳосилаларни қириб тозалашга мўлжалланган. Улар 40х13 туридаги тобланган қаттиқ зангламайдиган пўлатдан тайёрланади. Тумтоқ қошиқлар суюқлик, йиринг моддалар, тошларни туширишга мўлжалланган. Ушбу қошиқлар Х18Н9Т туридаги юмшоқ пўлат ёки қизил мисдан тайёрланади.
Ўткир қошиқларни функционал синовини қайин пўстлоғини 5 марта қирқиш билан текшириб кўрилади, айни пайтда қирқиш қиррасида кертилар ҳосил бўлмаслиги керак.

Қ исқич асбоблар


Қ исқич асбоблар қон оқишини тўхтатиш, найсимон аъзоларни қисиш ёки тўқималар ва аъзоларни ушлаб туриш (фиксация қилиш) ҳамда турли буюмлар (чоклаш, боғлаш воситалари, асбоблар) ни узатишда фойдаланилади.
Қисқич асбобларга нисбатан қўйиладиган асосий талаб – тўқималарни автоматик равишда ва мустаҳкам ушлашдир. Бу талабга уларнинг тузилиш хусусиятлари тўғри келади.

36 -расм. Қисқич.

Ишчи қисми – жағлар(а), қулф(б), кремальера(в), ҳалқа қисми(г) – қисувчи асбобларнинг асосий қисмлари.(36-расм.).


Жағлар турли шаклда бўлиши мумкин: чўзиқ, тўғри, қайрилган(ёнига ёки юзасига).
Жағларнинг ишчи сатҳлари кўндаланг, узунасига ёки эгри, камдан кам ҳолларда тўғри кертикли бўлади. Айрим қисувчи асбобларнинг жағлари ўйиқ тишчаларга эга бўлиши мумкин, қулфлари бўлинадиган ва бўлинмайдиган турлари ишлаб чиқарилади.
Асбобнинг кремальераси унинг автоматлигини таъминловчи қисм ҳисобланади, тишчалари (битта, учта, бешта ва ундан ортиқ) бўлади. Кремальерали асбоблардан ташқари бурчак остида ( кийим-кечак қисқичлари) мустаҳкамланган пластиналар кўринишидаги 2 та шохчали пластинкасимон қисқич асбоблар гуруҳи ҳам мавжуд. Функционал вазифасига кўра қисувчи асбоблар 5 та турга бўлиниши мумкин: қон тўхтатувчи, шу жумладан томирларни вақтинча қисиб турувчи, қорин-ичак, игна тутқичлар, кийим-кечакка мўлжалланган ва ёрдамчи қисқичлар.
Download 2.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling