Умумий маълумотлар


Download 167.28 Kb.
bet1/4
Sana15.01.2023
Hajmi167.28 Kb.
#1094387
  1   2   3   4
Bog'liq
14 метр


Умумий маълумотлар
Ёғоч бебаҳо қурилиш материалидир. Ёғоч материаллари асосан, икки турдаги: игна баргли ва япроқли дарахтлардан олинади.
Доирасимон ёғоч материали – иккала чеккаси текис арраланган, бутоқларидан тозаланган бўлади. Уларнинг узунлиги 4; 4,5; 5; 5,5; 6; 6,5 м узунликларга эга ва бу турдаги ёғоч материаллари кесик конус шаклли бўлиб, асосан арраланган ва арраланмаган турларга бўлинади. Диаметрининг ўзгариш градацияси 2 си ни ташкил қилади. Диаметри 13 см дан кичик бўлган ёғочлар вақтинчалик иншоотларда ишлатилади.
Қиррали ёғоч материаллари – арраланган ёғочни тилиш рамаларида ёки айланма тилиш станокларида уларнинг бўйламаси бўйлаб арралаш натижасида ҳосил қлинади. Улар стандарт 0,25 м градация билан 1 м дан 6,5 м гача бўлган ўлчамларда бўлади. Юк кўтарувчи конструкциялар учун ёғоч тахтанинг кенглиги 60 мм дан 250 мм гача, қалинлиги 11 мм дан 100 мм гача бўлади. Брусча – қалинлиги ва кенглиги 125 мм дан 250 мм гача бўлади.
Рамалар юк кўтарувчи ёғоч конструкцияларнинг энг кўп қўлланиладиган турига киради. Улар саноат ва маъмурий бинолар кўндаланг шаклига жуда мос тушадилар. Статик нуқтаи назардан шарнирлар сонига кўра рамалар икки ва уч шарнирли бўлади. Шарнирлар – таянч ва юқори “Бўғот” тугунларда, устун билан бирикмасида жойлаштирилади.
Рамаларнинг барча турлари учун сарров нишаби 0,25...0,3; қадами 3...6 м олинади. Асосий ўлчамлари: карниз тугунидаги кесим баландлиги , бўғот тугунида (коньковый узел) эса , устунлар таянчида - .
Рамалар тузилиши тайёрлаш усулига боғлиқ. Елимланган тахтали ва елимланган фанерли рамалар заводда тайёрланади. Кесими тўғри тўртбурчак шаклидаги уч шарнирли рамалар охирги 30 йил давомида кенг қўлланилмоқда. Уч шарнирли раманинг карниз қисми эгилиб (маълум радиусда) тайёрланиши мумкин ва сарров, устун билан “тишли” чок ёрдамида елимланиб бириктирилади. Тўғри чизиқли уч шарнирли рама қисмларида ҳам худди шундай қилиб бўғотда уланади.


Тўғри элементлардан ясалган елимланган уч шарнирли раманинг ҳисоби

Download 167.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling