Умумий қоида


Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида


Download 34.3 Kb.
bet3/6
Sana08.02.2023
Hajmi34.3 Kb.
#1168943
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Сиртки курс иши маънавият

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида: Курс иши ёзиш давомида фойдаланилган манбалар ва адабиётлар рўйхати белгиланган тартибда келтирилади.
Иловаларда: Асосий матнни ўқишни қийинлаштирадиган жадваллар, графиклар, ҳужжатлар нусхалари, диаграммалар келтирилади ва рақамланади. Уларнинг ҳажми курс ишининг умумий ҳажмининг 30 фоизидан ортиб кетмаслиги керак.
Курс ишининг асосий матнида мавзуни очиб беришга қаратилган ва тўғри тузиб чиқилган жадваллар, расмлар (графиклар, диаграммалар) ва бошқа зарурий материаллар келтирилиши лозим.

Материалларни ёритиб беришга қўйилган талаблар:


Курс иши имло хатоларсиз, равон тушунарли тилда ёзилиши, жумла ва гаплар аниқ ифодаланиши, улар ўзаро боғлиқ бўлиши ва бир-бирини тўлдириб туриши керак. Унда келтирилаётган статистик маълумотлар фақатгина кўргазма (иллюстратция) вазифасини ўтаб қолмасдан, хулосалар чиқариш ва уларни исботи учун хизмат қилиши лозим. Курс ишида келтирилган барча асослар ва маълумотларнинг аниқлиги ва ҳақиқийлиги учун унинг муаллифи шахсан жавобгар ҳисобланади.
Курс иши талаба ва магистр томонидан мустақил равишда шахсан бажарилиши шарт. Талаба ва магистр томонидан турли хил манбалардан далиллар, статистик маълумотлар, турли муаллифларнинг фикрларидан иқтибослар келтириш тўғри ва илмий маълумотлари билан таъминланган бўлиши керак.

Илмий-маълумотларга сайқал бериш


Курс ишида илмий-маълумотларга сайқал бериш нашр этишга тайёрланаётган илмий ишлар талабларига жавоб бериши керак. Курс ишини ёзиш жараёнида талаба ва магистр шу соҳада мавжуд бўлган ва ўзи фойдаланган бошқа илмий тадқиқотлардан, маълумотномалардан далил келтириши зарур. Илмий-маълумотларга сайқал бериш давомида талаба ва магистр қуйидаги шартларга риоя қилиши лозим.



  • курс ишини ёзиш давомида фойдаланилган адабиётлар ва бошқа манбалардан далил келтириш бир хил тартибда ёритилиши керак.

  • матнда фойдаланилган манбалар саҳифа остида изоҳ тарзида аниқ ва тўлиқ келтирилиши, яъни муаллиф ва адабиётнинг номи, нашриёти, йили ва бети келтирилиши керак.

  • саҳифа остидаги изоҳ тарзидаги ёзувда вақтли нашрлар, китоблар, мақолалар номи қўштирноққа олинмайди.

  • саҳифа остидаги изоҳ 1,5 интервал қилиб ёзилиши лозим.

  • саҳифанинг атрофларига безакли чизиқлар қилиниши шарт эмас.

  • курс ишлари ўқув жараёни олиб борилаётган тилда ёзилиши лозим.

  • курс ишлари ёзиш жараёнида фойдаланилган адабиёт ва илмий манбалар ҳажми мавзунинг моҳиятини очиб берадиган мазмунда ва даражада бўлиши зарур.

  • курс ишларини ёзишни қулайлаштириш учун оқ варақларда компютерда бир ярим оралиқли сатр чизиқлари чизиб олиниши мумкин.

Download 34.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling