Умумий қоида
Download 30.32 Kb.
|
Курс иши йурикнома 2022
Курс иши ҳимоясиКурс ишлари ҳимоясида илмий раҳбар ва яна камида ихтисослик кафедрасидан бирорта профессор-ўқитувчи иштирок этиши лозим. Қуйида кўрсатилган ҳолларда курс иши ҳимояга кўйилмайди: махсус адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, илмий журналлардаги мақолалар ва интернет маълумотларидан фойдаланмасдан, фақат дарсликнинг ўзидан фойдаланиб тайёрланган ишлар; дарслик, ўқув қўлланмаси ёки монографиялардан тайёрланган конспект асосида кўчириб тайёрланган, фойдаланилган адабиётлар ёки муаллифлар ишларига иқтибос (ссылка)лар қилинмаган ишлар; курс иши мавзусининг мазмуни ёритиб берилмаган ва жуда қўпол хатоларга йўл қўйилган ишлар; кўп сондаги грамматик ва стилистик хатолари бўлган, шунингдек, тартибсиз ва нотўғри тайёрланган ишлар. Бундай ишлар талаба ва магистрларга камчиликларини тузатиш учун қайтариб берилади. Талаба ва магистр кайтадан тайёрланган ишга аввалги ишнинг тақризини ҳам қўшиб топширади, бунда илмий раҳбар тақризчи томонидан кўрсатилган камчиликларнинг тўла тузатилганлигига ишонч ҳосил қилади. Кўрсатилган муддатда курс ишини кафедрага топширмаган, узрсиз сабабларга кўра курс ишини ҳимоя қилмаган, ҳимояда қониқарсиз баҳо олган талаба ва магистрлар академик қарздор ҳисобланади ва улар курс ишини қайтадан тайёрлайдилар. Курс ишининг сифати ва уни бажаришдаги талаба ва магистрнинг фаоллиги, билим ва кўникмаларини баҳолашнинг ўзига хос шаклларидан бири - бу курс иши ҳимоясидир. Бажарилган ишни чуқур тушуниши, таклиф этилган илмий-ижодий ечимларни ҳар томонлама асослаб бериш қобилиятини шакллантиришда курс ишининг ҳимояси муҳим ўрин тутади. Курс ишининг ҳимояси кафедра томонидан белгиланган 2-3 ўқитувчидан ташкил топган ҳайъатда, курс иши раҳбари ва гуруҳ талаба ва магистрлари иштирокида ташкил қилинади. Очиқ ҳимоя гуруҳ талаба ва магистрларига шу гуруҳ аъзолари томонидан бажарилган ишлар билан танишишга имкон бериши билан бир вақтда, курс иши раҳбарларининг ҳимоя қилинаётган ишларга бир хил талаб билан ёндашишга олиб келади. Ҳимоя талаба ва магистр томонидан бажарилган курс иши бўйича 7-10 минутлик маъруза ва савол-жавобдан иборат бўлади. Талаба ва магистр маърузада бажарган ишининг моҳиятини хар томонлама ёритиб бериши керак. Саволлар ҳимояда қатнашаётган профессор- ўқитувчилар томонидан берилади. Курс ишини баҳолашда ишнинг мазмуни ва тайёрланганлиги, шунингдек, ҳимоянинг ўтиш даражаси ҳисобга олинади. Баҳо критерияси этиб: 1) ишнинг илмийлиги; 2) тадқиқотга мустақил ва ижодий ёндашганлиги; 3) бажарилган ишнинг хажми ва сифати; 4) ўрганилган адабиётлар сони; 5) матнни ёзишнинг стили ва бехатолилиги; 6) тадқиқот натижаларини ҳимоя қила олиши каби сифатлар белгиланади. Курс ишини бажариши ва ҳимоя қилиши натижалари талаба ва магистрларнинг рейтинг дафтарчаси ёки баҳолаш дафтарчаларига курс иши раҳбари томонидан расмийлаштирилади. Академик гуруҳ талаба ва магистрларининг курс ишлари ҳимояси якунлангандан сўнг ишни бажариш жараёнида йўл қўйилган турдош камчиликлар, энг яхши ҳамда сифатсиз тайёрланган курс ишлари илмий раҳбар томонидан таҳлил қилиниб, суҳбат ўтказилади. Ҳимоядан ўтган курс ишлари кафедрада 2 йил сақланади. Download 30.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling