Умумий ќолатлар
АНЪАНАВИЙ ВА БЛОКЛИ АЁҚСлар ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАРИГА
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-2.09.20-08-azs-u
4.2.
АНЪАНАВИЙ ВА БЛОКЛИ АЁҚСлар ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАРИГА БЎЛГАН ЎЗИГА ХОС ТАЛАБЛАР 4.2.1. Анъанавий АЁҚСлардаги резервуарлар бир деворли ёки икки деворли қилиб бажарилиши мумкин. Режавий (планлаштирилган) сатҳидан резервуаргача бўлган масофа 0,2 метрдан кам бўлмаслиги керак. 4.2.2. Технологик шахталар ва улар деворидан қувурлар кириш қисмининг конструкциялари шахтадан уни ўраб турган тупроққа ёқилғининг чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши зарур. 4.2.3. Технологик шахтадаги бекитиш арматурасини ишга тушириш узатмасининг штоки, ўлчаш патрубкасининг оғзи, датчикларни қотириш мосламаси шахта ташқарида уларнинг олдига бемалол борилишини таъминлайдиган баландликка чиқарилган бўлиши керак. 4.2.4. Бир нечта ёқилғи қуйиш колонкаларига битта ёки бир нечта резервуарлардан бензин ёки дизель ёқилғисини узатиб бериш учун, қувурларда ҳар бир ёқилғи қуйиш колонкаси ва ҳар бир резервуардан олдин бекитиш арматуралари мавжуд бўлган шароитларда умумий қувур ишлатилишига йўл қўйилади. 4.2.5. Блокли АЁҚСларда юқорида кўрсатилганлар билан бир қаторда қуйидаги талабларни ҳисобга олиш зарур: ёқилғи сақлаш учун белгиланган резервуарлар икки деворли бўлиши керак; технологик шахта улаш мосламаси (узели)нинг икки деворли резервуарга қотирилиши завод шароитларида зич (герметик) уланишлар ёрдамида амалга оширилиши зарур. ШНК 2.09.20-08 28 технологик шахтанинг деворлари ва қопқоғи фақат ёнмайдиган материаллардан бажарилган бўлиши керак. ёқилғи қуйиш оролчалари чегарасидаги ёқилғи жиҳозлари бўлган технологик шахта ҳамда технологик қудуқлар ичида бўшлиқ бўлган ҳолларда, уларда ёқилғи буғларининг концентрациясини узлуксиз автоматик назорат қилиш тизимлари назарда тутилиши лозим. Кўрсатилган тизим шахта тубида ёқилғи буғларининг концентрацияси аланга тарқалишининг қуйи концентрация чегарасининг 20% га тенг кўрсаткичгача кўтарилганида овоз ва ёруғлик сигнали берилишини таъминлаши ҳамда узатиш тизмасидаги насосларга электр таъминотини ва автоматик равишда резервуарни тўлдириш операцияларини тўхтатиши керак. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling