Умумий ќолатлар


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/35
Sana18.03.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1281884
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
shnk-2.09.20-08-azs-u

 
1. 
УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
1.1. 
Мазкур меъёрлар шу меъёрда қабул қилинган автомобилларга ёқилғи 
қуйиш станция (АЁҚС)ларининг синфларга бўлиниши билан чегараланган ва мотор 
ёқилғисини қабул қилиш, сақлаш ҳамда транспорт воситаларини у билан тўлдириш 
учун белгиланган янги лойиҳалаштириладиган, кенгайтириладиган ва қайта 
қуриладиган автомобилларга ёқилғи қуйиш станция (АЁҚС)ларига тарқалади. 
Мазкур меъёрлар, шу меъёрларнинг таъсир қилишининг бошлаши даврида 
ишлаб турган, кенгайтирилаётган ва қайта қурилаётган АЁҚСларга, мавжуд 
резервуар жиҳозларига тегишли қисмида ҳамда газ тўлдириш станциялари ва 
пунктларида ёқилғи қуйиш пункти сифатида ишлатилаётган автомобилларга ёқилғи 
қуйиш станцияларига, газ саноатига қарашли ишлаб чиқариш корхоналарининг 
ёқилғи қуйиш пункти сифатида ишлатилаётган автомобилларга газ тўлдириш 
компрессор станцияларига тарқалмайди. 
Мазкур меъёрлар шу меъёрларда қабул қилинган синфларга бўлиниши билан 
чегараланган автомобилларга ёқилғи қуйиш станция (АЁҚС)ларнинг технологик 
жиҳозларига, қурилиш қисмига, жойлаштирилиши ва бош планларига бўлган ёнғин 
хавфсизлиги талабларини белгилайди. Меъёрлар қайси идорага тегишлилиги
фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидаги ҳамма корхона, муассаса, ташкилот ва юридик шахслар томонидан 
бажарилиши мажбурийдир.
1.2. 
Мазкур меъёрларда қуйидаги атамалар мувофиқ равишдаги таърифлари 
билан қўлланилади: 
газларнинг қувур орқали авария ҳолатидаги (авариявий) сарфи – 
технологик тизимдаги жиҳозларнинг авария ҳолатида герметиклиги бузилганидаги 
газларнинг қувур орқали сарфи; 

бир деворли резервуарли автомобилларга газ қуйиш станцияси
технологик тизими мазкур меъёрларнинг 6.2 ва 6.3 пунктлари талабларига жавоб 
бермайдиган автомобилларга газ қуйиш станцияси

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling