Умумий ќолатлар


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/35
Sana18.03.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1281884
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
shnk-2.09.20-08-azs-u

технологик бўлма – технологик тизимнинг ўралган, технологик жиҳозлар 
жойлаштирилган майдони; 
технологик тизим - автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида ёқилғини 
қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш учун махсус лойиҳалаштирилган, ўрнатилган ва 
ишлатиладиган жиҳозлар мажмуи; 
газли мотор ёқилғиси - ички ёнув двигателларида ишлатиладиган 
суюлтирилган углеводородли газ (суюлтирилган пропан-бутан) ва сиқилган табиий 
газ; 
суюқ мотор ёқилғиси - ички ёнув двигателларида ишлатиладиган бензин ва 
дизель ёқилғиси; 
1.3 
Мазкур меъёрларда автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг 
қуйидагича синфларга бўлиниши қабул қилинган: 
кўп ёқилғили автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари - ҳудудида 
транспорт воситаларини икки ёки уч хил турдаги ёқилғи билан тўлдириш назарда 
тутилган, орасида мотор ёқилғиси (бензин ва дизель ёқилғиси), суюлтирилган 
углеводородли газ(суюлтирилган пропан-бутан) ва сиқилган табиий газ билан 
тўлдириш ҳуқуқига эга бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари; 
ёқилғи қуйиш пункти - корҳона ҳудудида жойлашган ва фақат шу корхона 
транспорт воситаларини ёқилғи билан таъминлаш учун белгиланган автомобилларга 
ёқилғи қуйиш станциялари; 
анъанавий (одатдаги, одатий) автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари - 
технологик тизими транспорт воситаларини фақат суюқ ёқилғи билан тўлдириш учун 
белгиланган ва ҳавзалари ер остида жойлашганлиги билан тавсифланадиган ҳамда
ёқилғи тарқатиш колонкалари билан уланган автомобилларга ёқилғи қуйиш 
станциялари; 
блокли автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари - технологик тизими 
транспорт воситаларини фақат суюқ ёқилғи билан тўлдириш учун белгиланган ва 
ҳавзалари ер остида жойлашганлиги билан тавсифланадиган ҳамда ёқилғи 
тарқатиш колонкалари ёқилғи сақлаш блоки устида жойлашган , заводда ишлаб 
чиқарилган яхлит қурилма шаклидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари; 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling