Умумий ќолатлар


кўчма автомобилларга газ қуйиш станциялари


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/35
Sana18.03.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1281884
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
shnk-2.09.20-08-azs-u

кўчма автомобилларга газ қуйиш станциялари - транспорт воситаларига 
фақат суюлтирилган газ қуйиш учун белгиланган, технологик қисми автомобиль 
шассиси, прицепи, ёки яримприцепида ўрнатилган ва заводда яхлит қурилма 
шаклида ишлаб чиқарилган автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари. 
1.4. 
Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини лойиҳалаштиришда 
серияли (ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган) ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон 
Республикаси қонунларида белгиланган тартибда келишилган, техник – 
эксплуатацион ҳужжатларига (ТЭХ) эга бўлган ёқилғи қабул қилиш, сақлаш ва 
тарқатиш технологик тизимларини назарда тутиш лозим; 
1.5. 
ТЭХ автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари бино ва иншоотларга, 
уларни ишлатиш даврида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга (шу жумладан 
регламентли ва таъмирлаш ишларини, ёнғин хавфи туғилган ва ёнғин содир бўлган
шароитларда ходимларнинг ҳаракатига) бўлган талаблар ҳамда технологик тизим 
конструкциялари, технологик параметрлари (кўрсаткичлари), ишлаб чиқарган 
заводнинг 
хизмат 
қилиш 
даври 
ва 
кафолат 
мажбуриятлари 
хақидаги
маълумотларини ўз таркибига олган бўлиши шарт; 
1.6. 
Ёқилғи қуйиш пунктларига бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларини 1-илова, 
автомобилларга суюқ мотор ёқилғисини қуйиш кўчма станцияларига бўлган 
талабларни 2-иловага мувофиқ аниқлаш лозим; 
Автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини лойиҳалаштиришда, қуришда ва 
қайта қуриш (реконструкция қилиш)да ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари билан 
бир қаторда белгиланган тартибда тасдиқланган амалдаги меъёрий ҳужжатлар 
томонидан аниқ белгиланган портлаш хавфсизлиги, газ хавфсизлиги, экологик 
хавфсизлик ва бошқа талабларни ҳам ҳисобга олиш лозим. 


ШНК 2.09.20-08 

2. 
ЖОЙЛАШТИРИШГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling