Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция
Ишлаб чиқаришда хом ашё келиб тушишини ҳисобга олиш
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.3. Тайёр маҳсулотни сотишни ҳисобга олиш.
9.2. Ишлаб чиқаришда хом ашё келиб тушишини ҳисобга олиш.
Ишлаб чиқаришга маҳсулот асосан корхона омборларидан келиб тушади. Маҳсулот ҳажми ҳар кунлик режа-таомнома ва ишлаб чиқаришдаги хом ашѐ қолдиғини ҳисобга олиш билан белгиланади. Ишлаб чиқариш мудири маҳсулот олиш учун маълум кўринишдаги талабнома тузади. (1-илова) Талабнома асосида юк хати тузилади. (4-илова) Юк хати 2 нусхада тузилиб, биринчи нусхаси ишлаб чиқариш мудирида, иккинчиси эса омбор ходими қўлида қолади. Юк хатлар моддий жавобгар шахсларнинг ҳисобтолари учун қўлланилади. Омбордан кун давомида қўшимча маҳсулот олиш учун янги талабнома тузилади. Хом ашѐни қабул қилишда маҳсулот сифати навига эътибор берилади. Таомлар тўпламида кўрсатилган махсулотдан фарқли маҳсулот келиб тушганда, юк хатда ўша маҳсулотнинг ҳисоб нархи кўрсатилади. Ишлаб чиқаришга келиб тушган хом ашѐ ишлаб чиқариш мудири ҳисобига ўтказилади. Хом ашѐ ҳаракати ҳисоби ўртача чакана ҳисоб нархларига умумий овқатланиш корхонаси устамаларини қўшиб олиб борилади. 9.3. Тайёр маҳсулотни сотишни ҳисобга олиш. Маҳсулотларнинг сотиш харажатларини расмийлаштириш сотиш усулига боғлиқдир. Маҳсулотнинг каттагина қисми истеъмолчиларга тарқатиш шахобчалари орқали ѐки тўғридан Ŕтўғри овқатланиш залига етказиб бериш билан амалга оширилади. Маҳсулотнинг маълум бир қисми истеъмолчилар уйига етказиш, кичкина савдо шахобчалари орқали ѐки корхона ходимларига сотилади. Нақд ҳисоб-китоб қилиш билан маҳсулот сотиш. Хизмат кўрсатиш шаклига қараб тайѐр маҳсулот истеъмолчиларга тарқатиш линиялари ( ўз-ўзига хизмат кўрсатишда) орқали ѐки официантлар орқали етказилади. Ўз-ўзига хизмат кўрсатишда ҳисоб-китоб олдиндан қилинади. Харидор хазиначидан ҳар бир таом учун алоҳида, агарда тушлик комплекс бўладиган бўлса, бутун тушлик патта олади ва улар учун ҳисоб-китоб қилинади. Хазина патталари таом тарқатувчилар томонидан таом турига қараб алоҳида илгакларга қистириб қўйилади. Кун охирида қистириб қўйилган патталар асосида нақд пулга сотилган тайѐр таомлар тўғрисида далолатнома тузилади. Сотилган таомларнинг умумий нархи назорат аппаратлари ҳисоблагичлар кўрсатгичига тўғри келиши керак. Ишлатилган Хазина патталари ўралган ва тамғаланган ҳолда охирги йўқлама ўткарилгунча ишлаб чиқариш мудирида сақланади. Агарда камомад рўй берса Хазина патталари текширув охирига қадар сақланади. Кейин ҳисоб-китоб қилинадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатишда истеъмолчи билан ҳисоб-китоб таомлар танлангандан сўнг амалга оширилади. Харидор танланган маҳсулотнинг ҳисоб-китоб таомлар танлангандан сўнг амалга оширилади. Харидор танланган маҳсулотнинг ҳисоб-китобини тарқатиш линияси охирида ўтирувчи Ŕ назорат-хазиначи билан амалга ошириб, барча таомлар учун бита пата олади. Паттани харидорга топширишдан олдин назоратчи-хазиначи паттани белгилаши (йитиб қўйиши) керак. Таомларни тарқатиш жойи ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолларда, сотилган маҳсулотлар ҳажми хазинадаги тушум ҳажмига қараб белгиланади. Сотилган махсулотлар сони хар бир тур учун оператив йул билан назорат дафтари асосида маъмурият рухсати билан таомлар сотилиши далолатномалари пул миқдори билан кўрсатилиши мумкин. Мижозларга официантлар хизмат кўрсатадиган корхоналарда харидор овқатланиш ҳақини хазинага эмас, балки официантга тўлайди. Официант буюрмтма олгач ўзига биркитилган назорат хазина ўлчагичида ҳар бир таом учун алоҳида пата олади. Агарда бир хил таомдан бир нечта буюртма тушадиган бўлса, барчаси учун бирта патта ѐзилиб, патта орқасида таом нархи ва миқдори кўрсатилади. Агарда мижозлар билан ҳисоб-китоб метрдотеллар орқали амалга ошириладиган бўлса, официант ѐзган счѐтини рўйхатдан ўткариб, метрдотелга топширади. Счѐтлар, реестр рўйхатлари ишлатишидан олдин саҳифаланади, рақамланади, рўйхатга олинади ва официант томонидан имзоланиб қабул қилинади. Иш сменаси тугагач хазина-назорат аппаратлари кўрсакичларини официантлар счѐтлари билан солиштиради. Барча пул тушуми корхонанинг бош хазиначисига топширилади. Юбилей маросимлари, тўй ва турли хил тантаналарни ўткариш учун алоҳида таомнома тузилади ва буюртма счѐти расмийлаштирилади. Абонементлар ва талонлар бўйича маҳсулот сотиш. Хизмат кўрсатишининг бундай тури асосан махсус талонлар ва абонементлар жорий қилинган меҳмонхоналарда, оромгоҳлар, мактаблар, коллежлар, лицейлар қошидаги ошхоналарда амалга оширилади. Абонементлар ѐки бир марталик талонлар бўйича тушликлар махсус таомномалар бўйича мижозларга етказиб берилади. Бу ҳолда хазина паттаси берилмайди. Таомлар тарқатилгач талонлар илгакларга қистириб қўйилади. Ҳар бир кун охирида талонлар ҳисобланади ва ошхона маҳсулотлари сарфини чиқариш учун далоллатномалар тузилади. Парҳез таомлар йўлланма талонлари бўйича тарқалади. Кун охирида моддий-жавобгар шахс илгакланган абонементлар ва талонларни уларнинг тури ва нархига қараб гуруҳлайди, 100 донагача тикиб бирлаштиради, бирлаштирган тасмада корхона номи, моддий жавобгар шахс фамилияси, ҳужжатлар сони, ҳар бирликнинг нархи, умумий суммаси, сана ва ўз имзосини қўяди. Даволаш корхоналарида овқатланиш абонементлари, махсус овқатланиш, бир марталик овқатланиш талонлари овқатланиш рациони ва бу ҳужжатларни берган корхоналар бўйича туркумланади. Туркумланган, ишлатилган абонемент ва талонлар икки нусха рўйхат асосида белгиланган ходимга сақлаш учун топширилади. Ҳужжатлар шакли, серияси, рақами, амал қилиш муддатига қараб текширилгач, уларни қабул қилиб олган ходим, рўйхатнинг биринчи нусхасини имзолаб, моддий жавобгар шахсга топширади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси ва ҳужжатлар тўплами қабул қилиб олган ходим қўлида қолади. Абонементлар, талонларни сақлаш ва йўқ қилиб юбориш шартнома асосида амалга оширилади. Мухосиблик бўлими ҳар кун абонементлар ва талонлар асосида маҳсулотларнинг сотилиши, бу боради моддий-жавобгар шахснинг ҳисоботлари, сақлашга топширилган ҳужжатларнинг нархлари солиштириб борилади. Корхона ходимларини тушлик билан таъминлаш. Умумий овқатланиш корхоналари ходимларини овқат билан таъминлаш кунида бир марта амалга оширилади.( 5-илова) Таомлар миқдори жорий кунда ишловчилар рўйхатига қараб белгиланади. Тушликнинг имтиѐзли нархи хом ашѐга бўлган ҳақиқий нархлар билан белгиланади. Маҳсулотларни етказишни расмийлаштириш. Дўконлар, буфетлар, алоҳида жойлашган тарқатиш шахобчалари орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кундалик танлаш варақалари (6-илова) ѐки юкхатлар орқали сотилади. Кундалик танлаш варақалари мухосиблар томонидан ҳар кун ҳар бир моддий жавобгар шахс учун алоҳида икки нусхада тузилади. Кундалик танлаш варақалари рақамланади ва махсус дафтарларда рўйхатдан ўтказилади. Кундалик танлаш варақаларининг ҳар бир нусхасида мухосиблик бўлими томонидан моддий жавобгар шахсга бир кунлик маҳсулот ажритишининг миқдори кўрсатилади. Кундалик танлаш варақаси, улар асосида маҳсулот олгунга қадар, корхона рахбари ва бош мухосиби томонидан имзоланади. Ишлаб чиқаришдан махсулот чиқариш даврида ишлаб чиқариш мудири кундалик ташлаш варақасининг икала нусхасида керакли ўринда белги қўйиб, маҳсулотларнинг чиқарилган вақтини кўрсатади. Ҳужжатларнинг иккала нусхаси ҳам ишлаб чиқариш мудири ва маҳсулотларни олдин ходим томонидан имзоланади. Кундалик танлаш варақаларида икки хил нарх Ŕ сотув нархлари, яъни маҳсулотни буфетлар ѐки бошқа шахобчалар орқали сотиш нархлари ва ҳисоб нархлари, яъни моддий жавобгар шахс ҳисобидан рўйхатдан чиқариладиган нархлар кўрсатилади. Сотилмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга кундалик танлаш варақаларида белгилангандан кейин қайтарилади. Иш куни тугагач, ҳар бир кундалик танлаш варақалари бўйича чиқарилган маҳсулот ҳажми ва нархи, суммаси ҳисоблаб чиқарилади. Кейин бутун жараѐнда қатнашган моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланиб тақсимланади. Савдо шахобчаларига маҳсулот кунида бир марта етказилган ҳолатда кундалик танлаш варақалари ўрнига юкхатлардан фойдаланилади. Юкхатларда маҳсулотни чиқариш вақти кўрсатилади ва юкхатлар мухосиблик бўлимига моддий жавобгар шахс ҳисоботи билан топширилади. Кичкина савдо шахобчалари сотувчилари иш куни якунида корхона хазинасига кирим ордери асосида бутун бир кунлик тушум миқдорини топширадилар. Кирим ордерида кундалик танлаш варақаси ѐки юкхатнинг рақами кўрсатилади. Бошқа умумий овқатланиш ѐки чакана савдо корхоналарига маҳсулот товар- транспорт юкхати, ҳисоб-фактуралар ва тўлов талабномаларига асосан амалга оширилади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling