Умумий овšатланишда корхоналрда іисоб китоб ва калкуляция


Қандолатчилик ва ярим фабрикатлар цехларда маҳсулотларни


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/48
Sana05.04.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1273741
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48
Bog'liq
umumij ovqatlanishda korxonalarda hisob-kitob va kalkulyatsiya

9.4. Қандолатчилик ва ярим фабрикатлар цехларда маҳсулотларни 
ҳисобга олиш. 
 
Қандолатчилик цехларида маҳсулотлар ва тайѐр маҳсулотларни ҳисобга 
олиш. Қандолатчилик цехлари алоҳида юридик шахс сифатида ѐки умумий 
овқатланиш корхоналарининг бўлинмаси сафатида шаклланади. 
Маҳсулотлар ҳисоби моддий-жавобгар шахслар, маҳсулот номи, нави, 
ҳажми, нархи ва жами суммасига қараб олиб борилади. 
Кондитер цехларида маҳсулотлар озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш 
корхоналари рецептуралари бўйича ишлаб чиқарилади. Бунда хом ашѐнинг нархи 
сотув нархлари билан биргаликда чакана нархлар белгиланади. Кондитер 
цехларида маҳсулот ишлаб чиқариш наряд-буюртма (10-илова) асосида ишлаб 
чиқарилади. Наряд-буюртмада коридитер цехи мудири истеъмолчилар талабларига 
асосан ишлаб чиқарилиши керак бўлган маҳсулотларнинг номини ва ҳажмини 
кўрсатади. Наряд-буюртма уч нусхада тузилади ва корхона раҳбари томонидан 
тасдиқланади. Наряд-буюртманинг биринчи нусхаси топшириқни бажариш учун 
цехга, иккинчиси назорат учун мухосиблик бўлимига, учинчиси ищ ҳақини 
ҳисоблаш учун олиб қўйилади. 
Тасдиқланган наряд-буюртма асосида мухосиблик бўлими шу варақанинг 
ўзида керакли хом ашѐ ҳажмини аниқлайди. 
Унга булган талаб хисобғкитоб килинганда унинг намлик даражаси хисобга 
олинади. Бу курсаткич унинг харажат меъѐрини белгилайди. Шу муносабатда 
таомлар тупламида курсатилган нормаларга устамалар ѐки чегирмалар 
кулланилади. 
Мисол. Наряд-буюртма асосида кондитер цехига 100 кг ун бериш керак.


1кг уннинг нархи 260 сум. Стандарт асосида унинг намлилик даражаси 14,5% 
, хакикатда эса 15% , фарки- 0,5% . Унинг намлиги баланд, шунинг учун у купрок 
чикарилиши керак, яъни 0,5 кгга ортикча чикарилиши керак.(100*0,5/100). 
Махсулотнинг бошлангич нархи 130 сумга купаяди. 0,5*260=130с. 
Баъзи бир хомашѐ махсулотларининг булмай колган такдирида уларнинг 
урнини рухсат берилган бошка махсулот ббилан узгартириш мумкин. Наряд-
буюртманинг орка томонидан бундай хол таъкидланиб, уриндош маҳсулотнинг 
номи ва хисоб-китоби курсатилади. Наряд-буюртма асосида омбордан хом ашѐ 
чикаришга рухсат берувчи юксат ѐзилади. 
Зираворлар, ранг берувчи воситалар бошка кушимча махсулотлар вакт-вакти 
билан омбордан алохида юкхат билан олиб турилади. 
Рецептурада курсатилган барча масалликлар цехга омбордан хужжатларда 
курсатилган микдорда чикарилиши керак. Раҳбарият ва муҳосиблик булимига 
билдирмасдан туриб, наряд-буюртмага хеч кандай узгаришлар киритиб бўлмайди. 
Тайѐр кондитер махсулотлари омборга ѐки вактинча сақлаш учун кундалик 
танлаш варақалари ѐки юкхатлар асосида топширилади. Кондитер маҳсулотларини 
қабул қилиш ва чиқариш ҳужжатларида маҳсулотларнинг тўлик ва аниқ номи, 
донали маҳсулотларда уларнинг вазни ҳам курсатилади.
Моддий жавобгар шахс ҳар кун тайѐр маҳсулотлар ҳаракати ҳақида ҳисобот 
(11-илова) тайѐрлайди ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан ҳисоботни маҳосиблик 
бўлимига топширади. Тайѐрланиши тугалланмаган маҳсулотлар кейинги кейинги 
кунда тайѐрланиши тугатилиб, омборга ѐки вақтинча сақлаш жойларига алоҳида 
юкхат билан биринчи ўринда жўнатилади. 
Қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашѐ 
цех мудири ҳисобидан ўрнатилган нормалар меъѐрида чиқариб ташланади. 
Хом ашѐнинг ҳақиқий сарфи ишлаб чиқаришда маҳсулотлар харакати 
хисоботида (12-илова) кўрсатилади. Бу ҳужжатда ҳисобот даври келиб тушган 
маҳсулотлар ҳажми, ҳисобот даврининг боши ва охиридаги маҳсулот қолдиқлари 
йўқлама далолатномалари ва қолдиқ маҳсулотларини қайтиб қайтиб топшириш 
ҳужжатлари асосида кўрсатилади. Бунинг учун ҳисобот даври бошидаги маҳсулот 


қолдиғига бутун давр ичидаги келиб тушган маҳсулот қўшилади. Бу кўрсаткичдан 
ҳисобот даврининг охиридаги қолдиқ ажратиб олинади. Шундан сўнг хом ашѐнинг 
ҳақиқий сарфи ва меърий ҳужжатларда кўрсатилган сарф солиштирилади ва фарқ 
аниқланади. Барча ҳом Аше фарқи бўйича моддий-жавобгар шахс ѐзма 
тушунтириш хати ѐзади ва кўриб чиқиш учун корхона раҳбарига юборилади. 
Қандолатчилик цехида бойликларнинг умумий қолдиғи ҳисоботларда 
кўрсатилган тайѐр маҳсулотлар қолдиғи суммасига тўғри келиши керак. 
Яримфабрикатлар цехларида маҳсулотлар ҳисобини олиб бориш. 
Яримфабрикатлар ишлаб чиқарадиган цехларда хом-ашѐ ва маҳсулотларнинг 
натурал ва нархи бўйича ҳисоб олиб борилади. 
Цех мудири талабномасига асосан цехларга хом ашѐ омбордан юкхатлар 
орқали берилади.
Цех мудири маҳсулотларни ўртача (чакана) нархлар бўйича кирим қилади. 
Гўштни катта бўлакли яримфабрикатларга ажратиш далолатнома (13-илова) 
орқали расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома цехга келиб тушган гўшт 
ҳужжатлари билан бир ўринда туради. Бу далолатнома моддий жавобгар шахс 
томонидан ҳар кун, баъзан эса жараѐн шартларига қараб 2-3 кун олдин тузилади. 
Шартномага юкхатлар ѐки яримфабрикатларни вақтинча сақлаш жойларига 
юбориш ҳужжатлари иловаланади.
Майда бўлакли (донали) яримфабрикатлар ишлаб чиқарувчи цехларда хом 
ашѐ моддий жавобгар шахслар ҳисобидан рецептура нормалари бўйича рўйхатдан 
чиқарилади. 
Ишлатилган хом ашѐ ҳажмини назорат қилиш учун ҳар кун юкхатлар, 
кундалик танлаш варақалари асосида йиғма кайдномалар тўлдириб борилади. Бу 
қайдномаларда цехларда ишлаб чиқарилган яримфабрикатлар ҳажми кўрсатилади. 
Қайдноманинг орқа томонида меъѐрларга асосланган қайта ишланган асосий ва 
ѐрдамчи хом ашѐ ҳисоб-китоби олиб борилади. 
Ҳақиқий ишлатилган хом ашѐнинг меъѐр билан тўғри келмаслиги 
маҳсулотлар йўқламаси вақтида аниқланади ва ишлаб чиқаришда маҳсулот 
ҳаракати ҳисоботида (12-илова) кўрсатилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 


назорат ҳисоб-китоби амалга оширилади. Ҳисоб-китоб йўқламалар орасида амалга 
оширилади. Аниқланган фарқлар борасида моддий-жавобгар шахс ѐзма 
тушунтириш хати беради ва у раҳбар ҳузурида кўриб чиқилади. 
Тайѐр ярим фабрикатлар цехдан омборга ѐки кундалик танлов варақалари 
асосида топширилади. 
Цех мудирлари муҳосиблик бўлимига ишлаб чиқаришда тайѐр маҳсулотлар 
(яримфабрикатлар) ҳаракати бўйича ҳисоботни ҳар кун етказиб туришлари керак. 
(11-илова) 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling