Умумий психология фани прeдмeти ва вазифалари


Download 0.61 Mb.
bet6/7
Sana20.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1713664
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
умпсихология 1 мавзу

Ҳарбий психология - кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ўрганади.

  • Ҳарбий психология - кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атвори билан боғлиқ ҳодисалар ўртасидаги ўзаро муносабатларини, психологик тарғибот методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ўрганади.
  • Спорт психологияси - спортчилар шахси ва фаолияти хусусиятларини, уларнинг психологик жиҳатдан тайёрлигининг шарт-шароитлари, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омилларни ўрганади.
  • Санъат психологияси — санъат асарларининг яратилишида фаолиятнинг психологик томонларини, инсон томонидан бадиий асарларни идрок этилиши, турли ҳодисаларни пайдо бўлиши ва эстетик тарбия муаммолари, мусиқавий, бадиий, адабий қобилиятларни шакллантириш ва тарбиялаш муаммоларини ўрганади.
  • Илмий ижодиёт психологияси илмий фаолиятнинг психологик хусусиятлари, ижодиётда интуиция ва илҳомни тадқиқ қилади.

Ривожланишнинг ёш хусусиятларини ўрганувчи соҳалар.

  • А) ёш психологияси - инсон шахсининг психологик хусусиятлари ва билиш жараёнларининг онтогенезда ривожланишини ўрганади. Ёш психологияси болалар психологияси, ўсмирлар психологияси, катталар психологияси, геронтопсихология каби тармоқларга бўлинади.
  • Б) патопсихология- мия фаолияти бузилишлари натижасида келиб чиқадиган турли шаклдаги руҳий ривожланишдан четланишни ўрганади.
  • Олигофренопсихология - миянинг туғма камчиликлари туфайли пайдо бўладиган бўлимларни ўрганади.
  • Сурдопсихология – эшитиш фаолиятида жиддий нуқсонлари бўлган болаларнинг ривожланишини ўрганади.
  • Тифлопсихология – кўриш қобилияти паст ёки умуман кўрмайдиган киши фаолиятини ўрганади.
  • Қиёсий психология –ҳаётнинг филогенетик шаклларини ўрганувчи психология соҳаси бўлиб, инсон ва ҳайвонлар психологиясини солиштириш орқали ўхшашлик ва фарқ қилувчи томонларини аниқлайди.
  • Акмеология етуклик даражасига эришган шахс ривожланишининг юқори даражаси уларнинг қонуниятлари ва механизмларини, айниқса ривожланишининг энг юқори чўққига эришиш хусусиятларини ўрганади.
  • Зоопсихология - бу ҳайвонларнинг психик фаолияти, унинг кўринишлари, турлари ва индивидуал жиҳатлари бўйича келиб чиқиши ва ривожланиши ҳақидаги фан.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling