Умумий психология фани прeдмeти ва вазифалари


Инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик томонларини ўрганувчи психология соҳалари


Download 0.61 Mb.
bet7/7
Sana20.10.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1713664
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
умпсихология 1 мавзу

Инсон ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик томонларини ўрганувчи психология соҳалари.

  • Ижтимоий психология - уюшган ва уюшмаган ижтимоий гуруҳлардаги шахслараро ўзаро таьсир жараёнида пайдо бўладиган психологик ҳодисаларни ўрганади.
  • Дифференциал психология - шахс шаклланишининг индивидуал психологик йўналтирилганлиги каби хусусиятларни ўрганади.
  • Дин психологияси – инсон онгига диний қарашларнинг таьсири масалаларини ўрганади.
  • Этнопсихология – инсон психологиясининг этник хусусиятлари, миллий характер, миллий туйғу, миллий ғоя, ўз-ўзини англаш, этник стереотип, уларнинг қонуниятлари ва вужудга келиш хусусиятларини ўрганади.
  • Экопсихология – инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганувчи фан
  • Бошқарув психологияси – бу психология фанининг шундай соҳасики, унда инсон томонидан –бошқаришнинг психологик томонларини ўрганади.
  • Маркетинг психологияси – янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш корхоналари ва фирмаларни бошқаришни ва улар фаолиятини ташкил этишнинг психологик муаммоларини тадқиқ килади.
  • Сиёсий психология - жамиятнинг сиёсий ҳаётидаги психологик хусусиятлар, ҳолатлар, қонуниятлар, таъсирчанлик ва таъсир кўрсатиш жараёнлари каби жабҳаларни текширувчи психология соҳаси.
  • Оила психологияси - оиланинг психологиясини ўрганувчи, фанлараро тадқиқот қилишга йўналган психология соҳаси.
  • Парапсихология – ҳозирги замон фанининг чегарасидан ташқаридаги, тушунтириш қийин бўлган психик ҳодисаларни ўрганади.

Психологиядаги оқимлари

  • Бихевиоризм-АКШда Э.Торндайк, Д.Уотсон каби олимлар дастлаб ҳайвонларда кейинроқ одамлар хулқини ўрганиш асосида хулқ- атвор психологиясини яратдилар. Бихевиоризмнинг формуласи SR (Стимул реакция) тасирга жавоб беришдан иборатдир.
  • Тушуниш психологияси - бу олдиндан ҳис этиш яъни интуицияга асосланган қараш бўлиб, унинг асосчиси В.Дилтен (1833-1911) ҳисобланади. У табиий илмий ва диний илмий деган икки йўналишдаги фанлар тизимини тақлиф қилди.
  • Неофрейдизм-австриялик А.Альфред (1870-1937) швейцариялик Юнг Карл Густав аналитик психологияни, америкалик К.Хорни (1885-1952) психоанализ таълимоти асосида ўз назарияларини яратдилар, унга мувофиқ одам ташқи таъсирга жавобан ўз стратегиясини ишлаб чиқади яъни одамларга интилиш ёки одамлардан қочиш, унга қарши чиқиш ёки ёнбосиш иштиёқида бўлади.

Хорижий тилларни ўқитишнинг психологик жиҳатлари.

  • Чет тил ўқитишнинг иккита психологик принципи бор: улар вербализация ва корреляция жараёнлари. Вербализация - ўзга тил амалда фақат оғзаки нутқ орқали ўрганилади, яъни оғзаки нутқ таълим мақсади бўлсагина бегона тилни ўзлаштиришга йўл очилади. Шундай қилиб, тилда вербализация принципи оғзаки нутқ ўргатишни тақозо этади. Корреляция - чет тил материали (лексика, грамматика ва талаффуз) нинг муайян чегараси аниқланади, биринчи галда нутқ малакаларини ҳосил қилиш учун мўлжалланган тил бирликлари мажмуаси шаклланади.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling