2. МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ҲУЗУРИДАГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖЛИСИДА МУҲОКАМА ЭТИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР
2.1
|
1. Мактаб кутубхонаси ва ахборот ресурс маркази фаолиятининг самарадорлиги, ўқувчиларнинг аъзолик ва китобхонлик даражаси (ўз устида ишлаш) аҳволи.
2. Мактаб Устави ва ички тартиб қоидага мувофиқ ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кийиниш маданияти, синф хоналарини санитар ҳолати, жиҳозланиши ва ўқув жиҳозларини сақланиш аҳволи
|
Сентябрь
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1. Ўқувчилар орасида китобхонлик тарғиботи кучаяди, уларнинг билим савияси ва дунёқараши кенгаяди.
2.Мактабнинг ички тартиб қоидасига риоя қилиниши таъминланиб, моддий ва маънавий бойликларни авайлаб-асраш хисси мустаҳкамланади
|
2.2
|
1. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилган “Паспортизация” натижалари тўғрисида.
2. “Умид ниҳоллари-2023” спорт мусобақа-ларининг 1-4 синф ўқувчилари ўртасида мактаб босқичи ўйинларини ўтказиш тўғрисида
|
Октябрь
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга ва тўгаракларни тизимли фаолият юритишига эришилади.
2. Оммавий спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади.
|
2.3
|
1. Мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашда “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлик марказининг роли.
2. “Қувноқ стартлар” телевизион мусобақа-ларининг мактаб босқичи ўйинларини ташкил этиш ҳақида (синфлар кесимида)
|
Ноябрь
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1.Ўқувчиларнинг таълим- тарбияси ва ҳулқ-атворини шаклланишида оила, маҳалла, макатаб ҳамкорлигидаги ишлар такомиллаштирилади.
2. Оммавий спорт турларига жалб этиш кенгайтирилади
|
2.4
|
1. “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” туркумига кирувчи фанларнинг таълим-тарбия сифати ва самарадорлигига таъсири ва (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч”ва “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли асарларидаги концептуал ғоялар асосида) кадрлар салоҳияти тўғрисида
2. Ўсиб келаётган ёш авлодни маданий савиясини ошириш, ўқув жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш, ўқувчиларни миллий қадриятларимизга содиқ этиб тарбиялаш, инсоний одоб ва фазилатларни мустаҳкамлашда маданият масканларининг ўрни.
|
Декабрь
|
ММИБДЎ,
ЎТИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1.Ўқувчилар онгига ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини сингдириш, миллий ғояга содиқлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилади
2. “Ўзбектеатр” ИИЧБ ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорлик дастурининг ижроси доирасида ўқувчиларда миллий урф-одатлар, қадриятларни қадрлаш ва оммавий жойларда ўзини тута билиш маданияти шакллан-тирилади.
|
2.5
|
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” ва “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” асарларини ўрганиш бўйича факультатив курсларни ўқитилишини амалиёт билан боғлаган ҳолда музейларда ва мустақиллик йиллари барпо этилган иншоотларда очиқ дарслар сифатида ташкил этиш ҳолати.
2. “Умид ниҳоллари-2023” спорт мусобақа-ларининг 5-7 синф ўқувчилари ўртасида мактаб босқичи ўйинларини ўтказиш тўғрисида
|
Январь
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1. Келажак авлодни маънавий соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга эришилади.
2.Оммавий спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади.
|
2.6
|
1. Йўл ҳаракати қоидалари дарсларининг ўқитилиши ҳамда синфлараро “Яшил чироқ” кўрик танловига тайёргарлик тўғрисида.
2.“Умид ниҳоллари-2023” спорт мусобақа-ларининг 8-9 синф ўқувчилари ўртасида мактаб босқичи ўйинларини ўтказиш
|
Февраль
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1. Йўл ҳаракати қоидалари фанидан олган билимларини амалиётда қўлланилади ва йўл траспорт ходисаларини олдини олишга эришилади.
2. Оммавий спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади.
|
2.7
|
1. Дарсдан ва мактабдан ташқари тўгараклар фаолияти ва ўқувчиларнинг фан ва қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб этилганлиги ҳамда уларнинг жамоат ишларидаги иштироки
2. Бош етакчи ва синф раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлигида амалга ошираётган ишлар, уларга берилаётган услубий ёрдам аҳволи (Режага мувофиқ илғор иш тажрибаларни оммалаштириш)
|
Март
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1. Бўш вақтни мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш ва билим олиш билан меҳнат қилишга бўлган иштиёқини оширишга эришилади
2. Тарбия жараёнидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади, иш самарадорлиги ошади, малакали педагог ходимларнинг таркиби кенгаяди
|
2.8
|
1.2022-2023 ўқув йили давомида туман, шаҳар ва Республика миқёсида ташкил этилган кўрик-танловларда мактабнинг иштироки ҳақида
2. “Бир болага етти қўшни – ота-она” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар комплекс дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида
|
Йил давомида
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1.Ўқитувчилар орасида ижодий муҳит мустаҳкамланади мактабнинг рейтинги ошишига эришилади.
2.Фарзандлар тарбиясида ота-онанинг ролини кучайишига эришилади
|
2.9
|
1.Ёшларни жипслаштириш, миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида умумтаълим мактабларида “Биз истиқлол умидларимиз”, “Сўнгги қўнғироқ” ва “Уч авлод учрашуви” тадбирларини ташкил этиш
2.”Янги авлод” Республика болалар ижодиёти фестивалининг мактаб босқичининг якуни тўғрисида
|
Май
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлари
|
1.Битирувчиларни мустақил ҳаётга кузатиш. Устозлар ва мактабга бўлган эътиборни кучайтиришга эришилади.
2.Болалар ўртасида ижодий муҳит шакллантирилади
|
2.10
|
1. Ўқувчиларининг ёзги соғломлаштириш мавсумида “Ёзни Камолот билан” тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш ҳақида
2. Мактаб кутубхонаси, Маънавият ва маърифат хонаси ҳамда спорт майдончаларидан мақсадли фойдаланиш ҳолати ҳақида
|
Июнь
|
ММИБДЎ,
синф раҳбарлар
|
1. Ўқувчиларнинг бўш вақтлари турли хил тадбирлар билан банд бўлади ва болалар рағбатлантирилади.
2. Мактабнинг ички имкониятидан тўлиқ фойдаланишга эришилади.
|
|