II. Ўқитувчилар жамоаси билан ишлаш. Педагогик кенгаш.
1) Психолог томонидан мактаб педагог-ходимлари учун болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш бўйича “Кузатув харитаси” сўровномаси (3-илова) ҳамда ўқитувчиларда стресс ҳолатини баҳолаш мақсадида “Стресс ҳолатини диагностикаси (К.Шрайнер методикаси)”ни ўтказиш; (4-илова)
2) Педагог-ходимлар учун “Агрессияни юзага келиши ва уни бошқариш” мавзусида тренинг машғулотларини ўтказиш; (5-илова)
3) Педагог-ходимлар учун мактабда буллинг ҳолатларини олдини олиш мақсадида тайёрланган овозли презентациялар асосида давра суҳбатларини ўтказиш. (6-илова)
III. Ота-оналар билан ишлаш.
1) Ота-оналарда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказиш; (7-илова)
2) Бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун “Хавфсизлик асослари” кўрсатмалари асосида тасвирга олинган мультфилм ва видеороликлар орқали давра суҳбатини ташкил этиш; (8-илова)
3) 1-4 синф ўқувчиларининг ота-оналари учун “Гендер зўравонликни аниқлаш ва гендер зўравонлик жабрланувчисини идентификасия қилиш” мавзусида ота-оналар йиғилиши ўтказиш;
(9-илова) (Иш режанинг ноябрь ойи, 3-йўналиши)
4) 5-8 синф ўқувчиларининг ота-оналари учун “Биз зўравонликка қаршимиз акцияси” доирасида “Биз зўравонликка қаршимиз, қандай ҳимояланиш мумкин?” мавзусида тренинг машғулотларини ўтказиш;
(10-илова) (Иш режанинг ноябрь ойи, 3-йўналиши)
5) 9-11 синф ўқувчиларининг ота-оналари учун “Оилавий зўравонлик нима, оиладаги зўравонлик турлари” мавзусида ота-оналар йиғилишини ўтказиш; (11-илова) (Иш режанинг ноябрь ойи, 3-йўналиши)
6) “Зўравонликсиз ҳаётни ўзингиз яратинг” тақдимот материали асосида тренинг машғулотларини ўтказиш; (12-илова)
IV. Ўқувчилар билан ишлаш.
1) Бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун
Do'stlaringiz bilan baham: |