“Хавфсизлик асослари” кўрсатмалари асосида тасвирга олинган мультфилм ва видеороликлар орқали давра суҳбатини ташкил этиш; (8-илова)
2) “Зўравон ва кучли инсоннинг фарқи” мавзусида мунозара ўтказиш (синф доскасининг 2 устунининг бир томонга “зўравон”, иккинчи томонига эса “кучли” сўзлари ёзилади. Ўқувчилар навбати билан иккала тушунчага мос келадиган хусусиятларни ёзишади. Жараённинг якунида мактаб психологи ёки синф раҳбари, синф соатларида фикрларни умумлаштириб, якуний хулосани айтади).
3) 1-4 синф ўқувчилари билан зўравонлик ва камситишларсиз соғлом шахслараро муносабатларни ривожлантириш бўйича “Меҳрибонликни сақлаш қонунлари” (13-илова) (Иш режанинг ноябрь ойи, 2-йўналиши) ҳамда “Дўст ва дўстлик” мавзуларида суҳбатлар ташкил этиш; (14-илова) (Иш режанинг декабрь ойи, 2-йўналиши)
4) 5-8 синф ўқувчилари билан зўравонлик ва камситишларсиз соғлом шахслараро муносабатларни ривожлантириш бўйича “Агрессия нима” мавзусида суҳбатлар ташкил этиш; (15-илова) (Иш режанинг ноябрь ойи, 2-йўналиши)
5) 9-11 синф ўқувчилари билан зўравонлик ва камситишларсиз соғлом шахслараро муносабатларни ривожлантириш бўйича “Низолар ва уларни ҳал қилиш усуллари” мавзусида суҳбатлар (16-илова) (Иш режанинг ноябрь ойи, 2-йўналиши) ҳамда “Мен ўзим” дастуридан:
6-машғулот - “Бизнинг кучли ва заиф томонларимиз” мавзусида тренинг машғулотларини ўтказиш; (17-илова) (Иш режанинг декабрь ойи,
2-йўналиши)
V. Мактаб психологларнинг мактабда ота-оналар, педагоглар ва ўқувчилар учун мавжуд ижтимоий тармоқларда (синф, мактаб, педагогик жамоа телеграм каналларида ва бошқа) тарғибот ва профилактик ишларини олиб бориш.
Маълумки, ҳар бир таълим муассасаларида турли ҳил ички гуруҳ телеграм каналлари мавжуд. Булар, ҳар бир синфлар кесимида ота-оналар гуруҳ каналлари, ҳар бир синф ўқувчиларнинг телеграм каналлари, педагогик жамоа телеграм каналлари. Шулардан зўравонлик ва камситишларсиз соғлом шахслараро муносабатларни ривожлантириш бўйича турли ҳил тарғибот ва профилактик маълумотларни жойлаштириш йўли билан мақсадга эришиш мумкин. Шунинг учун ҳар бир психолог мазкур каналлардан фойдаланган ҳолда мавзуга оид чиқишларни ташкил этиш тавсия этилади. Бу чиқишлар бола тарбиясига оид турли ҳил тавсиялардан иборат бўлиши мумкин.
Ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаш ва болага нисбатан ҳар-хил зўравонликларга қарши кураш бўйича мактабларда ўтказиладиган барча тадбирлар видеотасвирга олиниши, ижтимоий тармоқларда ёритиб борилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |