Умумий ўрта таълимда чизмачилик фанининг илмий-методик асослари


Download 1.22 Mb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1492511
1   2   3
Bog'liq
1479058231 64243

радиоактив ифлосланишдир. Радиоактив ифлосланишнинг асосий манбалари ядро қуролининг синовлари, атом эектростанцияларидаги фалокатлар ҳисобланади. Радиоактив ифлосланиш рак ва бошқа касалликларнинг ортишига олиб келади. Ҳавонинг кучли ифлосланиши инсон соғлиғига, барча жонзотларга салбий таъсир кўрсатади.
Шаҳарлар ва саноат районларида кишилар ўртасида асаб, юрак-қон томир, сурункали бронхит, эмфизема, нафас қисиши ва ўпка раки касалликларининг кўпайиши кузатилади. Кўз касалликлари ва болалар касалликларининг ортиши қайд қилинган. Шаҳар ҳавосида саноат корхоналари ва автотранспорт чиқиндиларида канцероген моддалар бўлиб (бенз(а)пирен, ароматик углеводородлар), уларнинг сурункали таъсири натижасида рак касалликлари келиб чиқади. Автотранспортнинг чиқинди газларидаги қўрғошин бирикмалари ҳам инсон соғлиғи учун айниқса ҳавфли ҳисобланади.
Атмосферадаги турли заҳарли газлар ўсимлик ва ҳайвонларга ҳам зарар етказади. Олтингугурт гази, фторли водород, озон, қўрғошин, хлор ва бошқалар ўсимликларга айниқса кучли таъсир кўрсатади. Ўсимликларнинг нобуд бўлиши, ҳосилнинг камайиши, фотосинтез интенсивлигининг ўзгариши кузатилади. Ҳавонинг кучли ифлосланиши баъзи уй ҳайвонларининг нобуд бўлишига олиб келади.
Атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг инсон организмига бевосита ёки билвосита зарарли таьсир кўрсатмайдиган миқдори руҳсат этилган миқдор РЭМ(ПДК) деб юритилади. Бунда зарарли бирикмаларнинг одамнинг меҳнат фаолиятига ва кайфиятига путур етказмаслиги ҳам назарда тутилади. Ҳаво ифлосланишининг мунтазам РЭМ дан юқори бўлиши аҳолининг касалланиш даражасининг кескин ортишига олиб келади. Аҳоли яшаш жойларида ҳавонинг ифлосланганлик даражаси ва таьсири РЭМ кўрсаткичлари бўйича белгиланади. Атмосферанинг ифлосланиши индекси(АИИ) комплекс кўрсаткичи ҳам қўлланилади.
Турли моддаларнинг таъсир даражасига қараб хилма-хил РЭМ кўрсаткичлари белгиланган. Масалан, қуйидаги РЭМ кўрсаткичларини ажратиш мумкин: ис гази-3 мг/м3; олтингугурт қўшоксиди-0.05 мг/ м3; хлор-0.03мг/м3; фенол-0,01мг / м3; формальдегид-0.003 мг/м3; қурум-0,05 мг/м3 ва бошқалар. РЭМ кўрсаткичлари турли давлатларда фарқланиши мумкин.
Атмосфера ифлосланишини меъёрлаш учун саноат ва транспортда йўл қўйилиши мумкин бўлган ташланмалар-ПДВ меъёрлари белгиланади. Ҳар бир турғун манбалар учун алоҳида ПДВ меъёрлари тасдиқланади. Ушбу меъёрга амал қилиш ҳаво ифлосланишининг РЭМ даражасида бўлишини таъминлайди.
Эътиборингиз учун рахмат
Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling