Таълим босқичи
|
Битирувчилар
|
Стандарт даражалари
|
Даража номланиши
|
Умумий ўрта таълим
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари
|
А1
|
Жисмоний тарбия фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг
9-синф битирувчилари
|
А2
|
Жисмоний тарбия фанини
ўрганишнинг таянч даражаси
|
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
|
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари
|
В1
|
Жисмоний тарбия фанининг умумий даражаси
|
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади:
ўқувчиларни жисмонан бақувват, эпчил, соғлом қилиб тарбиялаш, инсон саломатлиги тўғрисидаги билимларини ривожлантириш, жисмоний тарбия фанидан эгаллаган билимларини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантиришдан иборат.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:
соғломлаштирувчи машқларни бажаришни тушуниш ва қўллай олиш;
жисмоний машқларни кетма-кетликда тўғри бажариш орқали жисмоний сифатларни ривожлантириш;
спорт асбоб-анжомларидан фойдаланишнинг хавфсиз усулларини ўргатиш;
соғлом турмуш тарзини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишда таянч ва жисмоний тарбия фанига оид компетенцияларни шакллантиришдан иборатдир.
Жисмоний тарбия фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари
Do'stlaringiz bilan baham: |