Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти 1-иловага мувофиқ


Download 0.98 Mb.
bet60/81
Sana10.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1763555
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   81
Bog'liq
187 06.04.2017 ДТС ни тасдиклаш

Таълим босқичи

Битирувчилар

Стандарт даражалари

Даража номланиши

Умумий ўрта таълим

Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич 4-синф битирувчилари

А1

Жисмоний тарбия фанини ўрганишнинг бошланғич даражаси

Умумий ўрта таълим мактабларининг
9-синф битирувчилари

А2

Жисмоний тарбия фанини
ўрганишнинг таянч даражаси

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари

В1

Жисмоний тарбия фанининг умумий даражаси

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсади:
ўқувчиларни жисмонан бақувват, эпчил, соғлом қилиб тарбиялаш, инсон саломатлиги тўғрисидаги билимларини ривожлантириш, жисмоний тарбия фанидан эгаллаган билимларини ҳаётда қўллай олиш лаёқатини шакллантиришдан иборат.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ўқув фанини ўқитишнинг асосий вазифалари:
соғломлаштирувчи машқларни бажаришни тушуниш ва қўллай олиш;
жисмоний машқларни кетма-кетликда тўғри бажариш орқали жисмоний сифатларни ривожлантириш;
спорт асбоб-анжомларидан фойдаланишнинг хавфсиз усулларини ўргатиш;
соғлом турмуш тарзини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишда таянч ва жисмоний тарбия фанига оид компетенцияларни шакллантиришдан иборатдир.
Жисмоний тарбия фани бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling