Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти 1-иловага мувофиқ


Фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракатланиш компетенцияси


Download 0.98 Mb.
bet65/81
Sana10.11.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1763555
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   81
Bog'liq
187 06.04.2017 ДТС ни тасдиклаш

4. Фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракатланиш компетенцияси
А1
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимлари ҳақидаги билимга эга.
фавқулодда вазиятлар тўғрисида билади ҳамда бундай ҳолатларда тўғри йўл тутади ва оқилона ташаббус кўрсата олади;
оммавий ва оддий қирғин қуролларидан ҳимояланиш усуллари ва воситалари ҳақида билади;
Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш қоидаларини ўзлаштиради, ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа ёрдамни кўрсата олади.
А1+
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизимлари ҳақидаги тўлиқ билимга эга.
фавқулодда вазиятлар тўғрисида билади ҳамда бундай ҳолатларда тўғри ва тезкор йўл тутади ҳамда оқилона ташаббус кўрсата олади;
оммавий ва оддий қирғин қуроллари жанговар хусусиятларини ҳамда улардан ҳимояланиш усуллари ва воситаларини билади ҳамда улардан фойдалана олади;
фавқулодда вазиятларда ўзига ҳамда ён атрофидагиларга биринчи тиббий ва бошқа зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга;
фавқулодда вазиятларда тўғри ва тартибли ҳаракатланишни ташкил қила олади.
5. Ватанпарварлик ва бурчга содиқлик компитенцияси
А1
юрт манфаатларининг доимо устувор эканлигини тушунади;
ватанпарварлик тадбирларининг фаол иштирокчиси бўла олади;
ўзида ҳарбий хизматчига хос сифатларни шакллантиради;
буюк аждодларимиз меросини, Қуролли Кучларимизнинг жанговар анъаналарини қадрлайди.
А1+
юрт манфаатларининг доимо устувор эканлигини билади ва унга қатъий амал қилади;
ватанпарварлик тадбирларининг фаол ташкилотчиси бўла олади;
ҳарбий хизматчига хос сифат ва фазилатларга эга;
буюк аждодларимиз меросини, Қуролли Кучларимизнинг жанговар анъаналарини қадрлайди ва уларга муносиб бўлишга ҳаракат қилади.
Қўшимча изоҳ: ўғил болалар алоҳида гуруҳда ҳарбий тайёргарлик фанини ўрганиш даврида қиз болалар учун алоҳида гуруҳда (фақат ўғил ва фақат қизлардан шаклланган гуруҳлар) «Тиббий билим асослари», «Ҳаёт ва турмуш одоби (Оилашунослик)» бўлимлари ўқитилади.
Унда, «Тиббий билим асослари»:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling