Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўҒрисида
Download 64.13 Kb.
|
ДТС.УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМНИНГ (1)
7. Давлат ва ҳуқуқ асослари
Ўқувчилар давлат ва ҳуқуқ асосларига оид қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашлари шарт: — ҳуқуқий таълимга оид асосий тушунча, қонуният ва ғояларни билиш; — давлат тузилиши, бошқарув шакллари, бошқарувни амалга оширишнинг демократик ва антидемократик усулларини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтира олиш; — давлат органларининг тузилиш асосларини тавсифлаб бериш; — ахлоқ ва ҳуқуқнинг ўзаро боғлиқлиги ва тафовутларни билиш; — ҳуқуқ меъёрларини билиш ҳамда ҳаётда ўзларининг хатти-ҳаракатини ана шу меъёрларга монанд бошқара олиш малакасига эга бўлиш; — ҳуқуқ тизимларини, унинг соҳаларга бўлинишини, бу соҳаларнинг ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишдаги аҳамиятини тушуниш; — ҳуқуқни қўллашнинг ташкилий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи функцияларини ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш; — ҳуқуқий давлатнинг белгиларини, уни шакллантириш йўллари ва муаммоларини, Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш асосларини тушунтира олиш; — Президент асарларини билиш, уларда илгари сурилган ғоялар асосида мушоҳада юрита олиш; — ўзбек миллий давлатчилиги ва унинг тараққиёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш; — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унинг тузилиши ва мазмунини тавсифлай олиш; — инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари тизимларини ва улардан фойдаланиш кафолатларини билиш; — Конституция ва қонунларга риоя қилиш, уларни ҳурмат қилиш малакаларига эга бўлиш; — Ўзбекистон Республикасининг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини ва уларнинг ҳуқуқий асосларини билиш; — Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимият тизими: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинишини, уларнинг тузилиши ва вазифаларини тушунтира олиш; — Ўзбекистон Республикаси Президенти — давлат ва ижро этувчи ҳукумат бошлиғи сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Республика Конституцияси ва қонунларига риоя этилишига кафил бўлишини, Республика суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, миллий давлат тузилиши масалаларига оид қарорларни рўёбга чиқариш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланишини, халқаро муносабатларда Республика номидан иш кўришини билиш; — иқтисодий, сиёсий, маънавий, маърифий соҳаларга оид қонунларнинг мазмунини билиш ва улардан ҳаётда фойдалана олиш; — таълим соҳаси ва ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий тамойиллари, ёшларнинг маънавий, маърифий, жисмоний камолоти учун барча ҳуқуқий асослар мавжудлигини билиш, ўзини келажаги буюк давлат бунёдкори сифатида ҳис этиб, мамлакат тараққиётига муносиб улуш қўшишга астойдил интилиш. Download 64.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling